UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"га иккита гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 13:31Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."  3 13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  3 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  2 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  11 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  36 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  6 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  10 09:03Кейн «эффекти». «Бавария» неча йилдан сўнг мавсумни кубоксиз якунлади?  14 08:39Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум  4 08:15Суперлига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлиш учун даъвогарлар эълон қилинди  5 07:53Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  19 07:30«Реал Мадрид» — «Бавария» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14

Шоҳруз Норхонов: "Нефтчи"да ўйнаш мен учун шарафлидир" Янгиликлар

Шоҳруз Норхонов: "Нефтчи"да ўйнаш мен учун шарафлидир"

"Нефтчи"га келиб қўшилган ҳужумчи Шоҳруз Норхонов Фарғона жамоасига ўтиши ҳақида гапирди.

— "Нефтчи" клубига келишингиз қандай юз берди?

— "Нефтчи" клуби ўтган мавсумдаёқ менга қизиқиш билдирган эди.Чемпионат баҳслари якунига етай деганда жамоа бош мураббийи Виталий Левченко мени келаси мавсумда жамоа таркибида кўриш истагини билдириб ўтдилар. Бош мураббий билан суҳбатлашгач менга билдирган ишончидан сўнг иккиланмасдан янги мавсумда юқори мақсадларни кўзлаган жамоа билан шартнома имзоладим.

— Йиғинлар давом этмоқда. Айтингчи, жамоага қанчалик киришиб кетдингиз? 

— Умумий қилиб айтганда, жамоага киришиш мен учун осон кечди. Сабаби,бу ерда тўп сураётган кўплаб футболчилар билан аввалдан яхши таниш бўлишимиздан ташқари кўпчилиги билан анчадан бери дўстмиз ҳам.Шу омиллар жамоага осонроқ қўшилиб кетишимда ёрдам берди.

— Оилангиз, дўстларингиз  «Нефтчи» жамоасига ўтишингизни қандай қабул қилишди?

— "Нефтчи" Ўзбекистон футболида жуда буюк клублардан биридир. Бундай жамоа шарафини ҳимоя қилиш мен учун шарафли ҳисобланади.Шунинг учун яқинларим ва дўстларим "Нефтчи"да ўйнаш бўйича чиқарган қароримни  хурсандчилик билан кутиб олиб, қизғин қўллаб-қувватладилар ҳамда жамоа сафида катта ютқуларга эришишим учун дуода бўлдилар.

— Ўтган мавсум сиз учун икки ҳил кечди. Сабаби, биринчи даврада ўйин амалиётига деярли эга бўлмаган бўлсангиз, иккинчи даврада эса "Бухоро" таркибида ҳар бир учрашувда тўлиқ ҳаракат қилдингиз. Нима деб ўйлайсиз, айни пайтда спорт формангиздан ўзингиз қониқиш ҳосил қиляпсизми?

— Тўғри таъкидладингиз, ўтган мавсум икки жамоада тўп сурдим. Лекин умумий қилиб айтсам, "Навбахор"да ҳам "Бухоро"да ҳам тўп сурганимдан афсусланишим йўқлигига қарамай, мавсумдаги ўйинларимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Янги мавсумдан умидим катта. Худо хоҳласа имкони борича кўп голлар киритиб, мухлисларни хурсанд қилиш билан бирга мусобақада тўпурар бўлиш ниятим бор.

— Жамоамиз мураббийлари ва улар қўл остида ўтаётган тайёргарлик жараёни сизда қандай таассуротлар қолдирмоқда?

— Мураббийларимизнинг  кўрсатмалари асосида кечаётган машғулотларда барчасини тўғри ва бехато бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Қисқа қилиб айтганда, ҳаммаси аъло даражада.

— "Нефтчи"даги дебют мавсумида олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?

— Мақсадим, катта куч ва бор маҳоратимни ишга солган ҳолда кўпроқ голлар уриб, жамоа билан юқори ўринларни эгаллаш ва совринларга эга чиқишдан иборатдир.

— Фурсатдан фойдаланиб фарғоналик мухлисларимизга тилакларингиз?

— Фарғоналик мухлислар футболни яхши кўришлари ҳеч кимга сир эмас. Худо хоҳласа янги мавсумда мазмунли ва ғолибона ўйинларимиз орқали мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика