UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  1 22:35Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  2 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  5 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  18 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  7 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  5

Шоҳруҳ Холматов: «Мочиновнинг таклифига биноан «Сўғдиёна»га ўтдим» Янгиликлар

Шоҳруҳ Холматов: «Мочиновнинг таклифига биноан «Сўғдиёна»га ўтдим»

Ўтган мавсум Самарқанднинг «Динамо» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Шохруҳ Холматов жорий йил жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.

25 ёшли футболчи жиззахликлар томонидан тушган таклифни қабул қилган кўринади. Хўш, Шохруҳ бўлажак чемпионатни «Сўғдиёна»да ўтказадими? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Холматов билан суҳбатлашдик.

- «Динамо» билан ўртадаги расмий келишувим ниҳоясига етгач, муҳитни ўзгартиришга қарор қилдим - дея бошлади Шохруҳ Холматов.

- Гарчи ҳозирча расмий тарзда шартнома имзоланмаган бўлсада, бу йилги чемпионатда «Сўғдиёна» шарафини ҳимоя қилишим аниқ бўлди дея оламан.

- Жиззахликлар сафига мени бош мураббий Александр Мочиновнинг ўзи тавсия қилди. Ушбу мураббий билан илк бор ишламоқдаман. Ҳақиқий профессионал эканлигини айтишим мумкин. Машғулотлари ҳам қизиқарли. Асосан техник-тактик жиҳатларга эътибор қаратади.

- Тўғриси, олдимда яна «Қўқон-1912» жамоасига қайтиш имкони бўлганди. Лекин менга кўпроқ Жиззахда ўйнаш маъқул келди.

- Янги жамоага мослашиб кетиш жараёни узоқ вақтни ўз ичига олмади. Бу ерда аввалдан яхши таниган йигитлар ўйнамоқда. Хусусан дўстим Умид Қодировнинг ҳам жамоага киришиб кетишимда ҳиссаси катта бўлмоқда. Шунингдек бошқа футболчилар ҳам бир-биримизни яхши тушуниб кетдик.

- «Сўғдиёна»да янги иш бошлаган мураббийлар штаби табиийки таркибни ўзлари истаганчалик кучайтириш мақсадида, кўплаб янги футболчиларни таклиф этган. Янги жалб этилган ўйинчилар бир-бирлари билан тўлиқ тушуниб кетиши учун маълум бир вақт керак бўлади. Лекин ҳозир ҳам жараён чакки эмас.

- Ўтган ой Малайзияда бўлиб қайтдим. Агентим премьер лига (1-лига) клубидан таклиф бўлаётганини айтгач, у ерга боришга қарор қилдим. Бир нечта учрашувларда харакат қилдим. Хатто голли пасларни ҳам оширдим. Фақат контракт қилиш керак эди холос. Қолган ишларни агент ҳал қилиши лозим эди. Аммо у клуб билан айрим масалаларда келиша олмади. Бу орада ўзимиздаги супер лига клубларидан чорлов бўлди. Очиғини айтганда, Малайзиядаги футбол савияси бизникига нисбатан паст ҳисобланади. Фақат у ерда нисбатан кўпроқ пул топиш мумкин.



- «Сўғдиёна»даги рақобат? Бу ерда ҳам ҳеч кимга бошланғич таркибда ўйнаш кафолатланмаган. Ҳимоя чизиғида ўзига яраша тажрибали футболчилар йиғилган. Бир неча йилдан буён супер лигада ўйнаб келишмоқда. Жиззахда ҳам асосий таркибда ўйнаш учун бор кучимни ишга соламан. Энг асосийси мураббийнинг ишончидир.

- Афсуски «Динамо»дек жамоани бу йил хатто про-лигада иштирок этиши сўроқ остида турибди экан. Ўтган мавсум чинакамига курашчан жамоа сифатида шакллантирилганди. Камтарона шароитлар эвазига иштирокимиз ҳам чакки бўлмаганди. Собиқ жамоамнинг бу аҳволга тушиб қолганидан фақат ачиняпман. Учта ойлик маошимиз қолиб кеткан. Яқинда клуб вакиллари билан ўзаро суҳбатлашганимда, бу борада харакат қилишаётганини, ҳисоб рақамига пул тушиши билан, футболчилар ҳисоб-китоб қилинишини айтишди. Шунга яна бироз вақт кутиб турайлик-чи. Ҳаммаси яхши бўлар?! Лекин «Динамо»га келгусида омад тилайман.

- Чемпионатни сафарда «Пахтакор»га қарши ўйин билан бошлаймиз. Яқинда бу жамоа билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, йирик ҳисобда мағлуб бўлгандик. Ўша пайтда «шерлар» ОЧЛ плей-офф учрашувига тайёргарлик кўраётганди. «Сўғдиёна»да эса аксинча вазият бўлиб, таркиб шакллантирилмаган, янги футболчилар кўрикдан ўтказилаётганди. Менимча расмий баҳс умуман бошқача суръатда ўтади. Рақибга етарлича қаршилик кўрсатишга харакат қиламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика