UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Суперлига. "Динамо" - "Сурхон" (матнли трансляция)  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  64 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  13 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  28 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   2 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  8 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  3

Шоҳруҳ Ишанов: "Бу дуранг биз учун ғалабага тенг бўлди" Янгиликлар

Шоҳруҳ Ишанов: "Бу дуранг биз учун ғалабага тенг бўлди"

Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Андижон-SGS" - "Машъал" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин осон бўлмади. Жуда қийналдик. Биринчи бўлимда хатоларимиз сабаб иккита гол ўтказдик. Мувозанатни тиклаш жуда қийин бўлди. Йигитларга раҳмат. Бу биз учун ғалаба бўлди. Шогирдлар бугун байрамга совға ташкил қилиб беришди.

- Бегимқулов биринчи бўлимда алмаштирилди. Бунга сабаб нима бўлди?

- Мураббийларим Бегимқулов ўзига юклатилган вазифани бажармаётганини пайқашди. Шу сабаб ҳам уни алмаштирдик. Унинг ўрнига тушган 10 рақамли футболчи эса ўзига юклатилган топшириқни уддалашга ҳаракат қилди.

- Отабек Мўминов охирги дақиқаларда ҳужумга ўтди. Захирада уни ўрнини босадиган футболчи йўқми?

- Захирада ўйинчилар бор. Унинг учун битта ўйинчимизни захирага оладиган бўлиб қоляпмиз. Бу ҳолатда ўйин схемамиз бузилиб кетяпти. Буни кўп ўйинда кўрдик. Шунинг учун иккинчи бўлимда Отабекни олдинда ўйнатяпмиз. 

- Жамоанинг молиявий ҳолати қандай?

- Молиявий яхши ҳолатдамиз. Ҳаммаси вақтида. Бу борада ҳеч қандай эътироз йўқ.

- Молиявий ҳолат яхши деяпсиз, аммо жамоа деярли Про лигани тарк этди...

- Охиригача курашамиз. Имкониятимиз бор ҳали.

- Жамоа Про лигани тарк этадиган бўлса, Биринчи лигада ҳаракат қиладими ёки жамоа тарқаб кетадими?

- Раҳбариятнинг сўзларига қараганда, жамоа фаолияти давом этади ва яна Про лигага қайтишга ҳаракат қиламиз. Жамоа ёш, булардан ҳар хил ўйин кутяпмиз. Психологик томондан ҳамма ўйинга уларни тайёрлаяпмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика