Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ
20 май 12:30
Янгиликлар
Шифокорга нисбатан қўполлик қилган Бубаньянинг лицензияси қўмита йиғилишига қадар қайтариб олинади — ЎзПФЛ
Мухлислар томонидан майдонга улоқтирилган жисмлардан бири "Металлург" шифокорининг бошига тегиб, уни жароҳатлади (ВИДЕО).
"Бобур Арена"га ташриф буюраётган андижонлик ишқибозлар ўз фаоллиги ва ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган бўлса-да, айрим кишиларнинг мана шундай ҳатти-ҳаракатлари футбол гўзаллигига путур етказаётгани ачинарли ҳолат. Афсуски, клуб ва секторларда жойлашган фаолларнинг бундай ҳаракатларга қарши кураши самара бераётгани йўқ. Мухлислар ҳаракати Тартиб-интизом қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Шунингдек, "Металлург" шифокори жароҳат олган вазиятда Андижон футболчиси Владимир Бубанья ўзини профессионал футболчига хос тарзда тута билмади. Жамоа етакчиси сифатида у мухлисларни тинчлантириш ўрнига жароҳатланган шифокорга нисбатан қўпол ҳаракатларни амалга оширди. Лига футболчининг бу каби ҳаракатига тоқат қилмайди. Футболчилар саломатлиги учун масъул шахсга нисбатан ҳатти-ҳаракати учун Бубаньяга Лига томонидан берилган лицензия вақтинчалик қайтариб олинади. Тартиб-интизом қўмитасининг қароридан кейингина мазкур масала тартибга солинади.
Фикрлар