UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  0 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  4 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  2 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  5 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  15 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0

Шевченко: “Ўйин савияси борасида фарқ катта эди” Янгиликлар

Шевченко: “Ўйин савияси борасида фарқ катта эди”

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Евро-2020 чорак финалида Англияга (0:4) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

-Бугунги беллашувда бир қатор эпизодларда рақибга имкониятни бой бериб қўйдик. Айниқса, иккинчи қаватдаги курашларда. Бу борада инглизларда устунлик бўлиши билардик. Марказий ҳимоячимиз Кривцовнинг йўқлиги ҳам биз учун катта йўқотиш бўлди, десак хато бўлмайди. У айнан иккинчи қаватдаги курашларда фойдаси тегиши аниқ этди.

-Ҳар иккала тайм бошида голлар ўтказиб юборилди...

-Ҳа, айнан биз шундай вазиятлар рўй бермаслиги учун астойдил тер тўкишимиз лозим эди. Аммо ҳар қандай вазиятдаям жамоа ўз услуби ва принципларига содиқ ҳолда ҳаракат қилди. Биз айрим дақиқаларда ўйинни назорат қила олдик, хавфли ҳужумларни ташкил қилдик. Албатта ўйин савияси борасида рақиб биздан устунроқ эди. Иккинчи қаватдаги курашларда инглизлар устунроқ эди ва улар бундан самарали фойдалана олишди.

-Евродан чиқарган хулосаларингиз...

-Ҳозирдан аниқ бир хулоса чиқаришга шошилмайман. Киевга қайтгач барчасини таҳлил қилиб, кейин якуний фикримни билдираман”, дея Шевченконинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Tribuna.com сайти Футбол 1 телканалига таяниб.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика