UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Абдуқодир Ҳусанов янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 08:34"Сурхон" ва "Андижон" ўзаро футболчи алишишди. Шунингдек, "бургутлар" "шерлар"дан футболчи ижарага олади  1 08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  0 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  6 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  3 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  12 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  21 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  6 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  5 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  78 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4

Шерзод Сатторов: “Ғиждувон”нинг мақсади биринчи лигада қолиш” Янгиликлар

Шерзод Сатторов: “Ғиждувон”нинг мақсади биринчи лигада қолиш”

Кеча биринчи лигада иккинчи босқичнинг иккинчи давра ўйинлари бўлиб ўтди. Хусусан Андижонда “УзДонгЖу” Бухоронинг “Ғиждувон” жамоасини қабул қилди.

Учрашувда гарчи мезбонлар ғалаба қозонган бўлсада, (4:2)шу куни ғиждувонликлар майдон эгаларига жиддий қаршилик кўрсата олди.
Андижонга атига 12 нафар футболчи ва биргина бош мураббий билан келган “Ғиждувон” жамоасида ҳам биринчи лиганинг кўплаб клублари сингари молиявий муаммолар борлиги шундан ҳам билиниб турибди. Йўқ, жамоа сафар ўйинига ҳам шифокор, маъмур ва камида 18 нафар футболчи билан ташриф буюрган бўлармиди? Хуллас учрашувдан сўнг “Ғиждувон” бош мураббийи Шерзод Сатторов билан суҳбатлашдик. Дарвоқе, 29 ёшли Сатторов маҳаллий мураббий саналади.

- Ўйинни ўзингиз ҳам стадионда бевосита кузатиб бордингиз. Йигитлар ёмон харакат қилмади. Бугун дуранг билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Аммо футболлчиларим бироз толиқиб қолди. Натижада бу мезбонларга қўл келди. Умуман олганда, майдонда тенг кураш кечди деб ўйлайман. Шогирдларимга жиддий эътироз йўқ – дея гап бошлади Шерзод Сатторов.

- “УзДонЖу” билан ўтказган биринчи ўйин ва бугунгисини солиштирганда, жамоамизда ўсиш кузатилди деб ўйлайман. Бизда асосан маҳаллий футболчилар. Мақсадимиз шулар билан курашчан жамоа шакллантириш. Бу йил эса асосий эътиборни лигада қолишга қаратамиз. Биламиз бу осон жараён эмас. Аммо охиригача курашамиз.

- Яширмайман жамоада моддий жиҳатдан муаммолар бор. Яқинда клуб раҳбариятида ўзгариш юз берди. Бунгача жамоа бошлиғи сифатида ишлаб келган Маъмур Отақулов истеъфога чиқди. Эндиликда Фарҳод Устиев фаолият юритмоқда. Янги тайинланган раҳбар имкон қадар бизга керакли шароитларни яратиб беришга интилмоқда.

- Ҳа, бугун захирадан биргина футболчини туширдим. Бизда футболчилар бор. Лекин бугунги баҳсга 12 нафар ўйинчи билан келишни маъқул топдик. Чунки кейинги тур ўз майдонимизда “Ёзёвон-Лочинлари”га қарши жиддий ўйин кутиб турибди. Унда ютмасак бўлмайди – дейди “Ғиждувон” жамоаси устози.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика