UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европанинг, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  1 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   0 18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  1 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  18 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  9 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  4 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1

Шерзод Эсанов: “Бобур Арена”даги атмосферани соғиндим” Янгиликлар

Шерзод Эсанов: “Бобур Арена”даги атмосферани соғиндим”

Бу йил “Андижон” клубига қўшилган футболчилар орасида иқтидорли ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов ҳам бор.

Осиё чемпиони – бор эътиборини яна “Андижон”га қаратган. Унинг қайтганидан ишқибозлар ҳам хурсанд. Айни пайтда у ҳам жамоаси билан биргаликда 10 март куни “Бунёдкор”га қарши бўладиган учрашув учун тайёрланмоқда. “Андижон” матбуот хизмати Эсановдан интервью олди.

Шерзод, “Андижон” клубига қайтганингиз билан табриклайман. Ҳаммаси қандай юз берди?

-Аввалламбор, ассалому алайкум! Хабирингиз бўлса, “Андижон” билан шартномам бор эди ва шу шартнома тугади. “Андижон” жамоаси томонидан менга таклиф бўлди ва бу таклифга рози бўлдим.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмида “Андижон”дан “Олимпик”ка ўтгандингиз ва бу йил яна собиқ клубингизга қайтдингиз. Айтингчи, ўтган вақт давомида бу ерда қандай ўзгаришларни сездингиз?

-Агар “Олимпик”да ўтган вақтимга келадиган бўлсак, у ерда кўп нарса ўргандим. Ярим йил ичида эмас, бир йил деса ҳам бўлади. Сабаби, йилнинг биринчи қисмида ҳам терма жамоа сабаб клубимда бўлмадим. Ўйин услуби ва бошқа нарсаларда ўзгариш сездим ва шу нарсаларга мослашиш ишлари бўлмоқда, десам ҳам бўлади. Бу ерда ўзимни кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз.

Бу мавсумда футболчи сифатида ўзингизни ва жамоанинг потенциалини қандай баҳолайсиз?

-Биз ҳар доим ўзимизга катта мақсад қўямиз. Худо хоҳласа, “Андижон” мухлисларини хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Сиз 7-рақамни танладингиз. Нима учун?

-Билмадим. Шу рақам бўшлигини билган ҳолда сўрадим. Шу рақамда ўйнаш ниятим бўлди ва бу менга қўшимча мотивация беради.

“Бунёдкор”га қарши баҳсга тайёргарлик қандай кетяпти? “Бобур арена”да тўп суришни соғиндингизми?

-“Бунёдкор”га қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Мухлисларимиз олдида ғалаба қозониш ниятидамиз. “Бобур арена”га келсак, албатта ўзига хос атмосферани соғиндим.

Олмалиқдаги дурангдан қониқдингизми?

-Ўйин курашлар остида ўтди. Айтиб ўтганимдек, биз ҳар ўйинга фақат ғалаба қозониш учун чиқамиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика