UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Про лига. "Арал" - "Шўртан". Онлайн натижа  0 17:53Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан тарихий натижа қайд этган мураббий ишдан кетди  2 17:20Евро-2024. "Қизилқум" устози Жамшид Саидов: "Футболчилари АПЛнинг гранд жамоаларида ўйнайдиган Шотландия кутилмаган натижа қайд этиши мумкин"  0 16:56Футзал. Ўзбекистон кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  1 16:46"Пахтакор" Осиё Чемпионлар Элит лигасида 12 миллион АҚШ доллари ишлаб олиши мумкин  15 16:26Расман: Эдин Терзич истеъфога чиқарилди  1 15:54Расман: Витсель "Атлетико" билан янги шартнома имзолади  0 15:25Ўзбекистон U-20 устози Фарҳод Нишонов: "Саралашда энг катта муаммо рақиблар эмас, иқлим бўлиши кутилмоқда"  0 15:20Паулу Фонсека — "Милан" бош мураббийи  3 14:54Рафаэль Варан ҳам АҚШга йўл олиши мумкин   0 14:30Евро-2024. Февзи Давлетов: "Чемпионлик учун фаворитлар кўп. Лекин бошқа жамоаларни ҳам унутмаслик керак"  1 14:02U-17 ва U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон терма жамоалари қайси рақибларга қарши ўйнаши маълум  1 13:50Суперлига. "Тоза ўйин вақти" бўйича вазият қандай?  12 13:38U-20 Осиё кубоги саралашига қуръа ташланди. Ўзбекистон Хитой Тайпеига боради  8 13:20Ўзбекистон U-17 устози Ислом Исмоилов: "Қуръадаги рақиблар биз учун қайсидир маънода янгилик бўлди"  3

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз» Янгиликлар

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-туридаги марказий учрашув шубҳасиз Наманганда «Навбаҳор» – «Андижон» ўртасида бўлиб ўтади.

Дастлабки турда «Андижон» ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо»сини қабул қилди ва жанговар тарзда кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганини яхши билсангиз керак.

Ўша баҳсда андижонликлар таркибида иқтидорли ўйинчи Шерзод Эсанов боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилганди. У бунгача чемпионатда ҳам битта гол ургани мухлисларининг ёдида. Эсанов «Динамо»га қарши беллашув, «Навбаҳор»га билан баҳсга тайёргарлик ҳамда вазифа ҳақида гапирди.

-Бу мавсумда «Андижон» сафидаги иккинчи голингизни урдингиз. Сизда ҳужумкорлик ва голли иштиёқ сезилиб турибди. Бу мураббийни топшириғими ёки шахсий вазифангизми?

-Ассалому алайкум. Ҳа, албатта, ҳар бир футболчи ўзига мақсад қўяди. Жамоага озгина бўлса ҳам ёрдам бераётганимдан хурсандман ва бу мураббийимизнинг топшириғи.

-«Динамо» билан ўйин жуда шиддатли ва томошабоп ўтди. Ўйин ҳақида яна нималарни айта оласиз?

-Ўйин жуда ҳам қийин бўлиб ўтди. Майдонда бор кучимизни бердик. Мухлисларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши ва характер эвазига ўйинда дуранг натижага эришдик, деб ўйлайман.

-Кубокдаги «ўлим гуруҳи» айнан «Андижон» жой олган гуруҳ ҳисобланади. Ўйинлар шунга монанд ўтяпти, деб ҳисоблайсизми?

-Ҳа, албатта. Бизнинг гуруҳимизда ҳамма жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган ва ўйинлар шунга мос бўляпти, деб ўйлайман.

-Олдинда «Андижон»ни водий дербисида Наманганда «Навбаҳор»га қарши учрашув кутяпти. Ўйинга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

-«Навбаҳор»га қарши ўйин учун ҳар томонлама тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, бу водий дербиси. Биз Андижон халқи, «Андижон» мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз.

-«Андижон» Суперлигада пешқадам бўлиб турибди. Бу ҳол Кубок баҳсларида жамоага мотивация беряптими? Умуман, қандай таъсир кўрсатяпти

-Биз чемпионат ва Кубок баҳсларига бирдек тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, яхши натижалар кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

-«Андижон»нинг Кубокдаги асосий вазифаси қандай?

-Ҳар бир клуб ўзига олий мақсад қўяди ва биз ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
19 апр 17:55:07
Abrorbek Usmonov
Abdumannonov va Esanovni terma jamoaga chaqirish kerak edi
+1   
19 апр 11:47:51
Mustafoo
Alloh omadingizni bersin
+1   
19 апр 11:24:42
Shovruq88
Mana shu bolani olish kerak terma jamoaga!Boʻydor jismonan yahshi bosh bilan ham zoʻr oʻynaydi!!!!
+1   
19 апр 11:09:24
Шухрат Эргашев
Хозирги Андижондан нимадир кутса булади. Мавсум давомида Андижон рахбарияти томонидан футболчиларга бериладиган моддий ва маънавий кумак узилиб колмаса булди.
+1   
19 апр 11:07:35
chelsea
Andijon legenda uje
+1   
19 апр 10:58:03
jasur
Андижон беленгеми боляпти бу бола рахмат ука омад факат галаба кутамиз 4 май Анжан согдиёна бобур арена проста йонади
+1   
19 апр 10:53:36
David Terezege
Chempiion bulmoqchimiz chempionlar ligasida uynashni maqsad qilganmiz demesimi uka
   
19 апр 14:34:37
Davronbek Abduvaliev
Қайси жамоа кучли, насиб бўлса эртага билиб оламиз.
   
19 апр 14:34:25
Davronbek Abduvaliev
Қайси жамоа кучли, насиб бўлса эртага билиб оламиз.
   
19 апр 12:16:06
REAL MADRID
Qo'shtirnoq belgilarini noto'g'ri qo'yibsizlar sarlavhada
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика