UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  191 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  7 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   3 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  7 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  37 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  111 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  4 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

Ўзбекистон U-17 устози Ислом Исмоилов: "Қуръадаги рақиблар биз учун қайсидир маънода янгилик бўлди" Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 устози Ислом Исмоилов: "Қуръадаги рақиблар биз учун қайсидир маънода янгилик бўлди"

Бир неча соат олдин 2025 йилги U-17 Осиё кубоги саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, ўсмирларимиз "E" гуруҳида Фаластин, Ироқ ва Хитой Тайпейи билан куч синашади. Биз бу борада Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Ислом Исмоиловнинг фикрларини тингладик. 

"Бу қуръани 2 йилдан бери кутаётган эдик. Мана шу вақт ичида кўплаб рақиблар билан тўқнаш келдик. Лекин гуруҳимиздаги терма жамоалар билан учрашмаганмиз. Қайсидир маънода биз учун янгилик. Ҳеч қайси рақибдан қўрқмаймиз, ҳурмат қиламиз. Ироқ, Фаластин характерга эга жамоалар. Бор кучимизни ишга солган ҳолда саралашда муваффақиятли қатнашамиз ва Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритамиз. 

Тайёргарликка келсак, қуръадан сўнг режамизни қайтадан тузиб чиқамиз. Саралаш баҳсларигача бир қанча рақиблар билан ўйнашимиз келишилган. Рақиблардан келиб чиқиб режамизга ўзгартириш киритамиз",- дейди Ислом Исмоилов.

Кейинги йил ўтиши режалаштирилган ўсмирлар Осиё Чемпионати саралашига қуръа ташланди — терма жамоамиз "Е" гуруҳидан жой олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика