UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  2 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4

Шерингем: "Кейн - Англия терма жамоасида жаҳон даражасидаги ягона ўйинчи" Янгиликлар

Шерингем: "Кейн - Англия терма жамоасида жаҳон даражасидаги ягона ўйинчи"

"Тоттенхэм" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Тедди Шерингем "шпорлар"нинг айни пайтдаги етакчиси Харри Кейннинг даражасини юқори баҳолади.

Унинг фикрича, Кейн - Англия терма жамоасида жаҳон даражасидаги ягона ўйинчи.

"Харри юқори даражани кўрсатишда давом этмоқда, бу етарли даражада қийин. Агар клуб уни сотишга қарор қилса, Кейн ўзи учун қулай жойга бориши ва исталган жамоада ўйнаб кетиши мумкин. Лекин, "Тоттенхэм" шунчаки уни сақлаб қолиши шарт. Лондонликлар Кейн қолиши учун бу мавсум нимадир ютишлари керак. Уни бахтли қилиш, унга кўпроқ пул таклиф қилиш керак. Яъни, Харри бошқа топ футболчилар билан бир даражада бўлиши керак.

Агар сиз Жаҳон чемпионатини ютишни истасангиз таркибингизда камида 2 ёки 3 нафар жаҳон даражасидаги ўйинчи бўлиши керак. Англияда эса фақат - Кейн.


Англия терма жамоаси Россиядаги Жаҳон чемпионатига тайёр бўладими? Тўғрисини айтсам, йўқ. Агар сиз Жаҳон чемпионатини ютишни истасангиз таркибингизда камида 2 ёки 3 нафар жаҳон даражасидаги ўйинчи бўлиши керак. Англияда эса фақат - Кейн. Ҳа, бир қатор яхши футболчилар бор. Лекин, улардан айримлари ҳатто ўз клубларида ҳам асосий таркибга кира олмаяптилар. Бу инглиз футболи учун қўрқинчли. Бизни жуда оғир ёз кутмоқда. Биз учун ЖЧ-2018даги ўйинларни ютиш жуда қийин бўлади", - деди Шерингем.


Инглизларнинг мундиалдаги рақиблари Бельгия, Панама ва Тунис бўлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика