"Шеффилд Юнайтед" АПЛга қайтди

Sherzod Nurmatov
27 апр 2023, 10:48
"Шеффилд Юнайтед" мавсум якунида Премьер-лигага чиққан иккинчи Чемпионшип клубига айланди.

Жамоа куни кеча "Вест Бромвич"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнир жадвалида иккинчи ўринни банд этди.

Ҳозирда жамоа ҳисобида 85 очко бор, клубнинг мавсумдаги барча 46 та ўйинидан учтаси қолди, бунда футболчилар АПЛга қайтишга бемалол тайёргарлик кўришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионшип жорий мавсумида биринчи ўринни "Бёрнли" олди – Венсан Компани жамоаси 95 очко жамғариб, таъқибчиларидан анча илгарилаб кетди.

"Шеффилд Юнайтед" 2020/2021 йилги мавсумда 20-ўринни банд қилиб, Премьер-лигадан тушиб кетган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic