UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  0 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  23 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  7 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2

Шавкат Саидов: "Бугунги "Нефтчи"ни таний олмадим" Янгиликлар

Шавкат Саидов: "Бугунги "Нефтчи"ни таний олмадим"

“Нефтчи” – “Металлург” жамоалари учрашувидан кейин меҳмонлар жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Иккинчи голдан сўнг ҳимояга эътибор қаратдик. Мавсумни омадсиз бошлагандик, ҳозир эса кетма-кет тўртинчи ўйинда ғолиб чиқдик. Бугун рақибдан устунлик қилдик. Биз мавсум бошида оқсагандик, ҳозир шундай вазият "Нефтчи"да бўлаяпти деб ўйлайман. Иккинчи даврада Фарғона клуби бундай вазиятдан чиқиб кетишига тилакдошман.

Зоҳид Абдуллаев уч ёки тўртта гол уриши мумкин эди. Ҳужумчимизда деярли ҳар бир ўйинда камида иккита юз фоизли вазиятлар бўлади. Сўнгги вақтларда ўзини кўрсатмоқда. Бугунга келиб голлари сони 5тага етди. Иккинчи даврада янада кўпроқ гол кутамиз.

Бугунги ўйинда "Нефтчи"ни таний олмай қолдим. Бу жамоа катта тарихга эга бир неча бор чемпион бўлган. Фарғонадан унча мунча жамоалар очко олиб кета олмасди. Вадим Абрамовга бироз вақт керак. Бундай вазиятдан олиб чиқиб кетишига ишонаман", - дейди Шавкат Саидов. 

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика