UZ

Сўнгги янгиликлар

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  61 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Шавкат Насибуллаев: Ғузорликлар билан дўстона хайрлашдим Янгиликлар

Шавкат Насибуллаев: Ғузорликлар билан дўстона хайрлашдим

Ўтган мавсум биринчи лигада Шўртанучун ўйнаган Шавкат Насибуллаев куни-кеча жамоа лагерини тарк этди. Шундан сўнг ҳимоячи билан боғланиб, бу борада фикрларини билишга қизиқдик.
- Шавкат ака, Шўртанни тарк этганингиз ҳақида маълумотларга эгамиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Нима дейишим мумкин?! Ҳаммаси оддий кечди. Мураббий хориждан иккита легионер ҳимоячи келаётганини таъкидлади ва жойни бўшатиб қўйишимни тушуниб етдим.

- Ўтган йили жамоанинг яна кучлилар сафига қайтишида ҳисса қўшгандингиз. Бугунда эса жамоа сиз билан хайрлашишни лозим топди. Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган бўлсангиз керак?
- Албатта. Бу йил ҳам жамоада қолиб, олий лигада ўйнамоқчи эдим. Лекин баъзида шундай кутилмаган ходисалар учраб туради. Бунга тайёр туриш керак.

- Мураббийнинг сиз билан хайрлашиш қарорини эшитиш, руҳий холатингизга таъсир ўтказгандир?
- Бу - футбол! Мухтор ака Қурбонов билан муносабатимиз ҳалигача яхши. Ҳеч қандай ҳафагарчилик бўлмади ва бир-биримизга келажакда омад тиладик. Қолаверса жамоадагилар билан ҳам дўстона равишда хайрлашилди.

- Сиз билан нима учун бундай бўлганини кейинчалик атрофлича ўйлаб кўрдингизми? Демоқчиманки, бугунги тайёргарлигингиздан шикоят йўқми?
- Нима деса бўлади, жамоа 7 декабрь куни тайёргарликни бошлаганди. Шундан буён барча машғулотларда иштирок этдим. Имкон қадар ўзимни кўрсатишга уриндим. Бу саволга мураббийлар аниқроқ жавобни бериши мумкин.

- Гарчи ўтган йили деярли ҳар бир учрашувда майдонга тушган бўлсангизда, сизда ортиқча вазн юзага келганини кўриш мумкин. Бу нима билан боғлиқ деб ҳисоблайсиз?
- (Кулиб) Бу - менда туғма. Машғулотларда вазн йўқотиш мақсадида астойдил тер тўкдим ва бунга қанчадир миқдорда эришдим.

- Эндиги режалар қандай?
- "Шўртан" билан яқиндагина хайрлашганим боис ҳозирча уйдаман. Очиғини айтганда, таклифлар йўқ. Билмадим агар кейинроқ қайсидир клубдан чорлов бўлса, ўйлаб кўрарман.

- Ўтган йили биринчи лигада ўйнадингиз. Нима деб ўйлайсиз, бу йил яна олий лигада ўйнаб кета оласизми?
-Ҳаммасини вақт кўрсатади. Сизга айтсам, элитада ўйнашга кучим етади ва бунинг учун доимо харакат қиламан.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика