UZ

Сўнгги янгиликлар

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

Шавкат Насибуллаев: Ғузорликлар билан дўстона хайрлашдим Янгиликлар

Шавкат Насибуллаев: Ғузорликлар билан дўстона хайрлашдим

Ўтган мавсум биринчи лигада Шўртанучун ўйнаган Шавкат Насибуллаев куни-кеча жамоа лагерини тарк этди. Шундан сўнг ҳимоячи билан боғланиб, бу борада фикрларини билишга қизиқдик.
- Шавкат ака, Шўртанни тарк этганингиз ҳақида маълумотларга эгамиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Нима дейишим мумкин?! Ҳаммаси оддий кечди. Мураббий хориждан иккита легионер ҳимоячи келаётганини таъкидлади ва жойни бўшатиб қўйишимни тушуниб етдим.

- Ўтган йили жамоанинг яна кучлилар сафига қайтишида ҳисса қўшгандингиз. Бугунда эса жамоа сиз билан хайрлашишни лозим топди. Воқеалар ривожи бундай тус олишини кутмаган бўлсангиз керак?
- Албатта. Бу йил ҳам жамоада қолиб, олий лигада ўйнамоқчи эдим. Лекин баъзида шундай кутилмаган ходисалар учраб туради. Бунга тайёр туриш керак.

- Мураббийнинг сиз билан хайрлашиш қарорини эшитиш, руҳий холатингизга таъсир ўтказгандир?
- Бу - футбол! Мухтор ака Қурбонов билан муносабатимиз ҳалигача яхши. Ҳеч қандай ҳафагарчилик бўлмади ва бир-биримизга келажакда омад тиладик. Қолаверса жамоадагилар билан ҳам дўстона равишда хайрлашилди.

- Сиз билан нима учун бундай бўлганини кейинчалик атрофлича ўйлаб кўрдингизми? Демоқчиманки, бугунги тайёргарлигингиздан шикоят йўқми?
- Нима деса бўлади, жамоа 7 декабрь куни тайёргарликни бошлаганди. Шундан буён барча машғулотларда иштирок этдим. Имкон қадар ўзимни кўрсатишга уриндим. Бу саволга мураббийлар аниқроқ жавобни бериши мумкин.

- Гарчи ўтган йили деярли ҳар бир учрашувда майдонга тушган бўлсангизда, сизда ортиқча вазн юзага келганини кўриш мумкин. Бу нима билан боғлиқ деб ҳисоблайсиз?
- (Кулиб) Бу - менда туғма. Машғулотларда вазн йўқотиш мақсадида астойдил тер тўкдим ва бунга қанчадир миқдорда эришдим.

- Эндиги режалар қандай?
- "Шўртан" билан яқиндагина хайрлашганим боис ҳозирча уйдаман. Очиғини айтганда, таклифлар йўқ. Билмадим агар кейинроқ қайсидир клубдан чорлов бўлса, ўйлаб кўрарман.

- Ўтган йили биринчи лигада ўйнадингиз. Нима деб ўйлайсиз, бу йил яна олий лигада ўйнаб кета оласизми?
-Ҳаммасини вақт кўрсатади. Сизга айтсам, элитада ўйнашга кучим етади ва бунинг учун доимо харакат қиламан.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика