UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  0 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  7 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  147 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2

Шартномани узайтириши, Суперлига савияси ва бошқа таклифларни кўриб чиқмагани борасида Керим Палич билан суҳбат Янгиликлар

Шартномани узайтириши, Суперлига савияси ва бошқа таклифларни кўриб чиқмагани борасида Керим Палич билан суҳбат

2022 йилги мавсумда "Металлург" сафида ягона легионер Керим Палич тўп тепди.

Футболчи иккинчи давра олдидан бекободликлар сафига келиб қўшилди. Хўш, Палич кейинги мавсум қайси жамоада тўп тепади? Буни билиш истагида футболчи билан боғландик. 

- "Металлург"да ўтказган мавсумингиздан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Ҳа, албатта. “Металлург”даги фаолиятим профессионал ходимлар ва жамоадошларим ёрдамида аъло даражада ўтди. Мен футболчи сифатида олдинга қадам ташладим. Бир сўз билан айтганда “Металлург”га ўтишим тўғри қарор қилдим деб ўйлайман. 

- Қисқа вақт ичида Суперлига даражаси борасида қандай таассуротларга эга бўлдингиз?

- Суперлиганинг ўзига мақтов сўзларим бор. Менинг фикримча, чемпионат анча яхши даражада. Унда сифатли жамоалар ва футболчилар бор. Яхши инфратузилмага эга бўлган жамоалар кўпчиликни ташкил этади. Бу эса савияни янада оширади. 



- Олган маълумотларимизга қараганда, жамоа билан шартнома узайтирибсиз...

- Ҳа, шундай. Мен "Металлург" билан шартномани яна бир йилга узайтирдим. Яна шу клуб либосида тўп тепишимдан хурсандман. 

- Ўзбекистонда қолиб, ўйнашдан мамнунмисиз?

- Бўлмасам-чи! Ўзбекистон менга ҳар томонлама ёқди. Одамлари, турмуш тарзига кўникиб қолганман. Бу катта тарихга эга катта ва гўзал мамлакат ҳисобланади. Бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шу сабаб Ўзбекистонда қолишимдан хурсандман. 

- Бу орада сизга таклифлар бўлдими?

- Таклифлар кўп бўлди. Айтайлик, Ўзбекистон чемпионатидан ҳам, бошқа давлатлардан ҳам таклифлар бўлди. Лекин мен “Металлург”да қолишни маъқул кўрдим. Бекободликлар Ўзбекистондаги биринчи клубим эканлигини ва менга Суперлигада ўзимни кўрсатиш имкониятини бергани сабаб, бошқа таклифни розилик билдириб кета олмасдим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика