UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  122 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  4 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  19 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  17 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  25 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Шармандалик! Ҳакам Европа лигасида жиддий хатога йўл қўйди Янгиликлар

Шармандалик! Ҳакам Европа лигасида жиддий хатога йўл қўйди

Кеча Европа лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсларнинг бирида ҳакам томонидан жиддий хатога йўл қўйилди. "Рома" - "Боруссия" М ўртасидаги ўйин 1:0 ҳисобида якунланаётган эди. Қўшиб берилган дақиқаларда шотландиялик рефери Уильям Коллам тўп "Рома" ҳимоячиси Крис Смоллингнинг қўлига тегди деб ҳисоблаб, мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбаси муваффақиятли амалга оширилди ва ҳисоб тенглашди.

Такрорий лавҳаларда тўп Смоллингнинг қўлига яқин ҳам келмагани, фақат юзга теккани кўринган. Футболчи шуни исботлашга уринди, аммо ҳакам қарорини ўзгартирмади.




Менхенгладбах клуби ушбу воқеага ўзгача реакция билдириб, "твиттер"га боши қўлдан ташкил топган мультфильм қаҳрамонини суратини жойлади.

"95-дақиқада бундай пенальти бериш мумкин эмас. Тўп Смоллингнинг юзига тегди, ўша ерда из қолди. Бундай жиддий хатони ҳазм қилиб бўлмайди. У натижани тўлиқ ўзгартириб юборди. Биз икки очко йўқотдик".


"Боруссия" устози нима деганини биласизми? "Ўша вазиятда менимча тўп қўлга тегмади, аммо нима ҳам қилардик. "Рома" мухлисларининг ғазабини тушуниб турибман, мен бундай пенальти қўймаган бўлардим. Бироқ Заньоло бурчакдан гол уришидан аввал офсайд бўлган эди" - дейди Марко Розе.


Ҳакам учрашувдан сўнг "Рома" вакиллари билан суҳбатда хато қилганини тан олиб, кечирим сўради. Аммо очкони қайтариб бергани йўқ.

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика