"Шанхай СИПГ" ОЧЛ чорак финалига чиқди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
26 июн 2019 18:31
Янгиликлар
"Шанхай СИПГ" ОЧЛ чорак финалига чиқди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
"Чонбук Моторс" ҳамда "Шанхай СИПГ" ўртасидаги ОФК Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви якунига етди.
Ушбу учрашувнинг асосий вақти худди илк баҳсдагидек 1:1 ҳисобида якунланди ва қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. Экстра таймлардан ҳам ғолиб аниқланмагач, пенальтилар серияси кейинги босқичга чиқадиган жамоа номини аниқлаб берди. Шанхайликлар 5та зарбанинг барчасини голга айлантиришди, "Чонбук" вакиллари эса битта зарбада хато қилишди ва мусобақани якунлашди.
Ўзбекистон терма жамоаси сардори, "Шанхай СИПГ" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов учрашувда тўлиқ иштирок этди ва пенальтидан урилган голларнинг бирига муаллифлик қилди.
Эътиборингизга ушбу баҳсдан олинган энг сара суратларни тақдим этамиз.
























Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар