UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  2 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  9 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0

Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин” Янгиликлар

Шамил Ярулин: “Ғайрат - шижоат, дадиллик, тезкорлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”

Кўп йиллардан буён футбол соҳасида меҳнат қилиб, фаолияти давомида ОАВ ходимлари билан доимий ҳамкорликни биринчи ўринга қўйиб келаётган инсонлардан бири, “Шўртан” Профессионал футбол клуби Бош менежери Шамил Самигулович Ярулин журналистларнинг касб байрамлари муносабати билан мухтасар табрик фикрларини изҳор қилди:

-     Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳеч бир соҳасини, ҳаётимизнинг бирор бир жабҳасини ҳам журналистикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Спорт, шу жумладан футбол ҳам бундан мустасно эмас. Миллионлар ўйинида, юракларни қувончу ҳаяжонларга тўлдирувчи лаҳзалар, зафарли юришлар, ғалабали онларни курраи заминимизнинг миллиард миллиард аҳолисига юқори тезкорлик, ҳаллолик ва айни ҳақиқат тамойиллари асосида етказиб берилишида, соҳанинг муваффақиятларию ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларини  тарғибот-ташқивот қилинишида  ОАВ ходимларининг ҳиссаси беқиёсдир. Шу муносабат билан Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига баҳсларида иштирок этаётган “Шўртан” ПФК раҳбарияти, ходимлари, мураббийлари ва футболчилари номидан шу соҳада фидоийлик билан қалам тебратиб, меҳнат қилиб келаётган дўстларимизни табриклаймиз. Оилавий бахт, тинчлик хотиржамлик, ижодий баркамоллик ва юксак парвозлар тилаймиз. “Ғайрат-шижоат, дадиллик, тезкорлик, шаффофлик ва адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин”, деб қоламиз. Яна бир бор байрам муборак!   


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика