Шакири: "Тез орада "Сток Сити" Чемпионлар лигасида ўйнайди"
02 мар 2016 17:25
Янгиликлар
Шакири: "Тез орада "Сток Сити" Чемпионлар лигасида ўйнайди"
"Сток Сити" ҳужумчиси Шердан Шакирининг фикрича, унинг жамоаси тез орада Чемпионлар лигасида ўйнайди.
"Бизда ажойиб жамоа бор. Ўсишимиз тезлигини ҳисобга олсак, тез орада Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳақида ўйлаймиз. Сифатли футбол - бу биринчи қадам ва бир қанча вақтдан сўнг "Сток Сити" Европанинг энг кучли турнирида ўйнайди. Бу натижага жорий мавсумда эришамиз дея олмайман, аммо Европада ўйнаш учун маҳоратимиз етарли. "Сток Сити" айни дамда 9-ўринни эгаллаб турибди ва кучли бешликка кириш учун жамоа бор кучини ишга солади. Бизда босим йўқ" - дейди Шакири.
Фикрлар