Шакири Швейцария терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
15 июл 2024 20:22
Янгиликлар
Шакири Швейцария терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
Швейцария терма жамоаси афсонаси Жердан Шакири энди ўз мамлакати таркибида ўйнамайди.
Айни дамда "Чикаго Файр" клуби сафида тўп тепаётган 32 ёшли футболчи терма жамоасидаги профессионал фаолиятини якунлаётганини маълум қилди. Бу ҳақда ярим ҳимоячи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзган.
"Етти турнир, кўплаб голлар, Швейцария терма жамоасидаги 14 йил ва унутилмас лаҳзалар. Терма жамоа билан хайрлашиш вақти келди", – деди Шакири.
Майдонда 124 та ўйин ва 32 та аниқ зарба – бу хавбекнинг Швейцария терма жамоаси либосидаги кўрсаткичлари. У кетма-кет учта Жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатларида (2014-2024) гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар