Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
17 дек 2025, 17:17
"Чикаго Файр" ёзда Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.

"BBC Sport" хабарига кўра, "Чикаго Файр" Левандовски билан музокараларни муваффақиятли ўтказган. Ҳужумчи жамоасини ўзгартиришга қарши эмас, унинг маоши эса муаммо туғдирмаслиги кутилмоқда.

Хабар қилинишича, "Чикаго Файр" Левандовски билан шартнома имзолашни стратегик муҳим қадам деб ҳисоблайди, чунки Чикагода АҚШдаги энг катта поляк диаспораси истиқомат қилади. Клуб Левандовскини ўз "кашфиётлар рўйхати"га киритди, бу трансферга устувор ҳуқуқни беради – МЛСнинг бошқа жамоалари компенсация тўламасдан поляк футболчисини ўз сафига қўшиб ололмайдилар.

Қайд этилишича, Левандовскига "Интер Майами" ва Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Робертнинг "Барселона" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC Sport