Шакира Жерар Пике учун фаолиятида тўхталиш қилганини тан олди
17 мар 2024 23:28
Янгиликлар
Шакира Жерар Пике учун фаолиятида тўхталиш қилганини тан олди
Колумбиялик қўшиқчи Шакира Испания терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Жерар Пике билан муносабатлари пайтида нималарни қурбон қилганини айтди.
"Жерар билан яшаш ва у футбол ўйнай олиши учун узоқ вақт фаолиятимни кейинга қолдириб келдим. Севги учун кўп нарсаларни қурбон қилишга тўғри келди", — дейди Шакира.
Пике ва Шакира 11 йиллик биргаликдаги ҳаётдан сўнг 2022 йилнинг ёзида ажралишди. Ажрашишнинг сабаби сифатида футболчининг ҳиёнати қайд этилди. Жуфтликнинг икки фарзанди бор: Милан ва Саша.
Пике ўз фаолиятини 2022 йилнинг сўнггида "Барселона"да якунлади. 37 ёшли испан шунингдек "Манчестер Юнайтед" ва "Сарагоса"да ўйнаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар