UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  0 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  5 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   9 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  1 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  7 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0

Шаҳбоз Умаров Европа лигасида ўйнайди Янгиликлар

Шаҳбоз Умаров Европа лигасида ўйнайди

Беларусда фаолият юритаётган Шаҳбоз Умаров яқин орада янги жамоа сафига ўтиши тобора ойдинлашмоқда.

"Энергетик БГУ" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳбоз Умаров айни дам чемпионат гранди БАТЭ клуби билан музокаралар ўтказмоқда.

БАТЭ жамоаси Шаҳбоз Умаровнинг хизматларига жиддий қизиқиб қолган ва уни тез орада клуб сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Қайд этиш керакки, Умаров яқинда БАТЭга қарши баҳсда чамаси 40 метрлар масофадан жарима зарбаси орқали БАТЭ дарвозасига супергол киритганди. Айнан мазкур голдан кейин клуб томонидан қизиқиш яна ошган ва музокаралар бошланган.

Сайтимизга маълум бўлишича, Умаров БАТЭ куз ойига яқин йўл олади ва клуб ўзбекистонлик футболчини Европа лигасининг янги мавсумига қайдномага киритишни режалаштирган. Томонлар музокара жараёнида оғзаки келишувга эришишган.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда Умаров билан биргаликда Яхшибоев ҳам "Энергетик БГУ" шарафини ҳимоя қилиб келаётган ва яқинда чемпионат пешқадам "Шахтёр" клубига кўчиб ўтганди. Эндиликда Умаров ҳам клуб проспискасини алмаштириши кутилмоқда.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика