UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  0 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  0 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  3 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  20 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  1

Шаҳбоз Эркинов Красницкий клуби аъзосига айланди Янгиликлар

Шаҳбоз Эркинов Красницкий клуби аъзосига айланди

“Насаф” жамоаси сафига иккинчи даврадан келиб қўшилган тажрибали ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов Красницкий тўпурарлар клуби аъзосига айланди.

Шахбоз Эркинов жамоамиз сафига қўшилганга қадар 99та тўп муаллифи бўлган. У охирги 99-голини “Машъал” сафида киритган эди. Ҳужумчи шу пайтгача миллий чемпионатимизда 85та, кубок баҳсларида 13та ва клублар сафида қитъамиз футбол мусобақаларида 3та гол киритган.
 
26 август куни Қўқонда бўлиб ўтган 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” жамоаси билан бўлган баҳсда икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Яъни у 100 ва 101-голларини киритди. Бу билан у мамлакатимизнинг Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланди.
 
Ўз фаолиятини “Пахтакор” жамоасида бошлаган Шахбоз Эркинов мамлакатимизнинг кўпгина клубларида тўп тепган. “Насаф” унинг еттинчи клуби ҳисобланади. Шунингдек Шахбоз Эркинов воҳамизнинг учта клубида ҳам тўп тепган футболчилардан бири саналади.
 
Энди ушбу тажрибали ҳужумчи, дастлаб Олег Шацких аъзо бўлган - Красницкий клуби аъзоси ҳисобланади.
 
Шахбоз Эркиновни ушбу катта ютуқ билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва жамоамизнинг барча аъзолари, шунингдек мухлислар номидан муборакбод этамиз.
 
Ушбу Красницкий номидаги тўпрарлар клубига ҳозиргача мамлакатимизнинг 35 нафар футболчиси аъзо бўлган. Шахбоз Эркинов эса 36-аъзо сифатида қайд этилди. Эркиновдан кейинги ўринда жамоамизнинг яна бир аъзоси – Илҳом Шомуродов турибди, унинг ҳисобида ҳозирча 82та тўп бор.
 
Тўпурарлар клуби аъзоларига топшириладиган махсус соврин, жамоамизнинг яқин учрашувларининг бирида расман унга топширилиши кутилмоқда.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика