UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  23 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  54 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

Шаҳбоз Эркинов: “Ҳар қандай совринни қўлга киритиш ёқимли” Янгиликлар

Шаҳбоз Эркинов: “Ҳар қандай совринни қўлга киритиш ёқимли”

"Насаф” - “Бухоро” жамоалари учрашуви (3-0) сўнгида, қаршиликлар ҳужумчиси, ўйиндаги дастлабки гол муаллифи Шаҳбоз Эркинов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ўйин жуда қийин кечиши кутилганди. Яхши ҳамки бахтимизга тезкор гол уришга муваффақ бўлдик. Бу эса кейинчалик ўйинни ўз назоратимизда ушлаб туришга имкон берди. Қолаверса иккинчи давранинг ўзида ушбу жамоа билан ўз майдонимизда иккинчи бор учрашганимиз учунми улар ҳақида етарли маълумотга эга бўлиб улгургандик.

Асосийси, иккала жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсатгани айниқса мухлисларга учун қизиқарли бўлди, деб ўйлайман.

Соврин ҳақида? (Шу куни Эркинов фаолиятидаги голлари 100тадан ошгани учун "Геннадий Красницкий клуби"га аъзолиги соврини билан тақдирланди- муаллиф).
Албатта фаолиятдаги ҳар қандай соврин унинг нуфузидан қатъи назар кишига ёқимли кайфият бахш этади. Насиб этса бундан кейин ҳам голларимиз сонини янада купайтириб, “юзлик” довонларнинг кўпини босишга ҳаракат қиламиз.

- Ушбу соврин терма команда мураббийлар штабига Шаҳбоз Эркинов номини эслатиб, бош жамоага яна йўл очадими?
- Бу аввало ўзимга, ўйинимга боғлиқ. Ўзбекистондаги ҳар бир футболчи миллий терма жамоа мураббийлари кузатувидадир. Агар унга муносиблигимизни исботлай олсак, албатта термадан чақирув оламиз. Бунинг учун эса устимизда ҳали кўп ишлашимиз керак.

“Бухоро” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика