UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  3 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокич "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  0 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  16 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  13 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  16 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4

“Севинч” ПФКнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

“Севинч” ПФКнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Ўз тарихида ўн иккинчи Ўзбекистон чемпионлигини, тўққиз карра Ўзбекистон кубогини қўлга киритган “Севинч” жамоасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросими “Геолог” маданий ва спорт соғломлаштириш мажмуаси ҳудудидаги “Дельфин” ресторанида ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида “Севинч” профессионал футбол клуби президенти, “Шўртан газ кимё мажмуаси” маъсулияти чекланган жамияти директори О.Ш.Темиров ва бош ҳомий ташкилотининг раҳбар ходимлари, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг аёллар футболи бўйича координатори А.Б.Файзиев, вилоят ҳокимлиги вакиллари, “Насаф” ПФК, “Шўртан” ПФК ҳамда “Машъал” ПФК раҳбарлари, шунингдек бошқа меҳмонлар ҳозир бўлишди.

Тақдирлаш маросимида клуб президенти О.Ш.Темиров сўзга чиқиб, “Севинч” жамоасининг бу йилги мавсумда қўлга киритган ютуқлари билан самимий муборакбод этди.

Тақдирлаш маросимида футболчиларга ва мураббийларга чемпионлик олтин медаллари ва Ўзбекистон аёллар футболи асосациясининг 1-даражали дипломи тантанали равишда топширилди.



Еттита номинация бўйича ғолибларга махсус ёрлиқлар ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

“Севинч” жамоасининг 2016 йилги мавсумдаги “Йил кашфиёти” номинациясига – Мафтуна Шойимова, “Энг ёш ҳужумчи” номинациясига – Малика Бурханова, “Энг яхши дарвозабон” номинациясига – Ольга Кахарова, “Энг яхши ҳимоячи” номинациясига – Камола Рискиева, “Энг яхши ярим ҳимоячи” номинациясига – Феруза Турдибоева, “Энг кўп майдонга тушган ўйинчи” номинациясига – Зумрат Назарова ва “Энг яхши тўпурари” номинациясига жамоа сардори ва ҳужумчиси – Зебо Жўраевалар сазовор бўлишди.

Тантанали маросимда “Насаф” ПФК бош менеджери – Ш.С.Ярулин, “Шўртан” ПФК бош директори Ш.М.Намозов, “Машъал” ПФК спорт директори А.Р.Юмангуловлар “Севинч” жамоасини бу йилги ютуқлари билан самимий табриклашиб, клуб номидан эсдалик совғаларини топширишди.

Маросимда “Севинч” профессионал футбол клуби менеджери Н.Н.Халилов ва жамоамиз бош мураббийи В.Н.Ханлар бош ҳомий – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбариятига клубимиз номидан ташаккурномалар топширишди.

Тақдирлаш маросими кўтаринки кайфиятда – хурсандчилик ва ўйин-кулгу билан бўлиб ўтди.


Сайтимизнинг Instagram даги саҳифаси - instagram.com/championat.asia

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика