“Севилья” ҳужумчиси Бундеслига клубига ўтди
08 янв 2020 08:24
Янгиликлар
“Севилья” ҳужумчиси Бундеслига клубига ўтди
Мунас Даббур фаолиятини Германияда давом эттирадиган бўлди.
“Севилья”нинг исроиллик 27 ёшли ҳужумчиси Мунас Даббур “Хоффенхайм” аъзосига айланди. Немислар футболчи учун андалусияликларга 12 млн евро тўлади. Унинг ўзи билан эса 2024 йил ёзига қадар шартнома имзоланди.
Даббур жорий мавсум Ла Лига доирасида “Севилья” сафида 2 та ўйин ўтказди.
Фикрлар