Серхио Рамос: «93-рақамда ўйнаш ҳақида ўйлагандим»
14 фев 2017 08:25
Янгиликлар
Серхио Рамос: «93-рақамда ўйнаш ҳақида ўйлагандим»
«Реал» сардори Серхио Рамос клуб сафида 500та ўйин ўтказганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Қайси гол мен учун қадрли эканини билмайман ҳам. Голларим худди болалар каби бирини ажратиш қийин. Балки 2014 йилги ЕЧЛ финалида урган голим бошқаларидан бироз устундир, айниқса сўнгги дақиқаларда урилган гол янада қадрли.
Тўртинчи рақам менга «Реал» сафида кўплаб ғалабалар келтирган. Аммо рақамимни 93га ўзгартириш ҳақида ўйлаб қолгандим.
Клуб таркибида 500та ўйин ўтказганимдан хурсандман, бунга эришаман деб ўйламагандим. Дунёнинг энг кучли клуби сафида ўйнашни давом эттирмоқчиман.
Агар футболчи бўлмаганимда теннисга борардим. Шундай экан Надалга қарши ўйнашим мумкин эди», — дейди Рамос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Фикрлар