UZ

Сўнгги янгиликлар

03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  8 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  76 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  16 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0

Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..." Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Навбаҳор" футболчилари "Нефтчи"га ўтяпти? Балки..."

Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.




- Жамоам сифатли ва яхши ўйин намойиш қилди. Ўйиннинг бориши ва натижасидан мамнунман.

- Одил Ҳамробековнинг асосий таркибда майдонга тушмаслиги сабаби нимада?

- Бу табиий ҳолат. У нафақат бизда, балки, терма жамоада ҳам алмаштирилмайдиган футболчи. Жамоанинг асосий футболчиси бўлса-да, унга дам бермоқчи эдик, бугун унинг хизматларидан умуман фойдаланмоқчи эмасдик. Лекин таркибимизда муаммолар бор эди, 4 футболчимиз дисквалификация сабабли ўйинда қатнашмасди. Ўйинга қадар у билан гаплашиб олдик ва 15-20 дақиқа ўйнашини сўрадик.

- Олдингизда таркибни ёшартириш вазифаси қўйилган бўлса, бу ишни бошладингизми?

- Клуб стратегияси шундай бўлмоқда. Лекин келаси йили ким ишлашини билмаймиз. Тўғри, айни дамда клубдагилар таркибни ёшартиришни, клубдан чиққан футболчиларни, Суперлиганинг бошқа клубларидаги наманганликларни қайтаришни режа қилишмоқда. Режа шундай, аммо буни амалга ошира оламизми йўқми, билмаймиз.

- Миш-мишларга қараганда "Навбаҳор"нинг кўплаб футболчилари "Нефтчи"га ўтармиш. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Балки. Бўлиши мумкин. Лекин миш-мишлар ҳақида бирор аниқ гап айтиб ҳам бўлмайди. Бу жуда қийин. Мавсум якунланганидан кейин кўрамиз. Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика