UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Ла Лига. "Атлетик" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  21 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  2 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  3 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  5 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  21 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  5 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  18 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  24 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  14

Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"

Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалдан ўрин олган "Хоразм" - "Навбаҳор" (1:3) учрашуви ўтказилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан ўз фикрини баён этди.

-  Дастлаб учрашув ҳақида фикрингиз?

- Жуда асабий ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи тайм биз учун унчалик ўхшамади. Танаффусдан кейин эса ўйин услубимизни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Ҳар тўртинчи кун майдонга тушиш оғир бўляпти. Кубок баҳслари доим ўзгача кечади. Бунда футболчиларга алоҳида мотивация керак.

Ёшларни синаб кўряпмиз, улар ҳам ўзларини кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Баъзан имкониятлардан фойдалана олмаяпмиз. Машғулотларда бунинг устида ишлашда давом этамиз. Яна уч кундан сўнг биринчи давранинг охирги баҳсини ўтказамиз. Энди "Пахтакор" билан бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

- "Хоразм" жамоасидан шундай қаршилик кутганмидингиз?

- Бугун рақиб мезбон мақомида тўп тепди ва бу доим устунлик беради. "Хоразм" менда илиқ тассурот қолдирди, улар футбол ўйнашга ҳаракат қилди. Фақат рақиб жамоа вазиятлардан фойдалана олмади, биз эса учта гол уришга эришдик. Натижада ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқдик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика