UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Қозоғистонда футболчи ўйин вақтида вафот этди  0 23:18Баҳром Ҳайдаров: "Камида дуранг билан қайтишни ният қилгандик"  2 21:50Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Қозоғистондан устун келган ўйиндан галерея  0 21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   12 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  2 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  5 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  43 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  9

Сергей Лушчан: “Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг” Янгиликлар

Сергей Лушчан: “Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг”

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қизилқум”- “Сўғдиёна” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб жиззахликлар устози Сергей ЛУШЧАН ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун қийин ўйин ўтказдик. Умуман бу ерда ҳеч қачон осон баҳс ўтказмаганмиз. Жамоа тажрибали ва ўзига хос ўйин услубига эга. Лекин бугун бизга мезбонларнинг ҳужумларини самарали бартараф этиш имкони бўлди. Шу билан бирга икки-уч вазиятда ажойиб қарши ҳужум ташкил этиб, улардан самарали фойдалана олмадик. Ҳар қандай ҳолатдаям 2:2 ҳисоби биз учун, сафарда ғалаба дегани. Агар қолган беллашувларда ҳам бугунгидек ўйин кўрсата олсак, олдимизга қўйилган вазифаларни бажара оламиз.

-Бугун бир қатор етакчи футболчиларингиз захирада қолдирилди. Бу нима билан боғлиқ?

-Биз бугунги рақибдан келиб чиқиб тактика танлагандик. Ҳа, Рашидов зўр футболчи. Уйдаги ўйинларимизда у ўзини ҳар томонлама кўрсата олади. Аммо унинг энг катта “минус”и ҳимояланишда оқсайди.  Бугун асосий эътиборни ҳимояга қаратишимиз боис шунга мос футболчиларни майдонга туширдим. Давидас ҳақида ҳам шундай фикрларни билдиришим мумкин. Ўйлашимча, ёш футболчи Нурматов бугун ўзини ҳар томонлама кўрсата олди ва гол урди.

-Бугун жамоанинг етакчи ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов тўртинчи сариқ карточкасини “ишлаб олди”. Демак кейинги турда у жамоага ёрдам бера олмайди...

-Демак кейинги турда усиз ҳаракатланишимизга тўғри келади. Бизда алмаштириб бўлмайдиган футболчининг ўзи йўқ. У Месси эмас, у Норхонов. Албатта ,унинг йўқлиги жудаям билинади. Шоҳруз ҳужум чизиғимизнинг асосий фигураси. “Барселона”  Мессисиз ҳам ғалабага эришаяпти (кулиб). Биз ҳам албатта ғолиб чиқишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика