UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Сергей Лушчан: "Акром Комилов жуда меҳнаткаш бола, аммо қизиққон. Бунчалик меҳнаткаш йигитлар кам" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Акром Комилов жуда меҳнаткаш бола, аммо қизиққон. Бунчалик меҳнаткаш йигитлар кам"

ОЧЛ 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Ал Айн" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Сергей Лушчан ўз фикрларини билдирди.

"Бугун келган мухлисларга раҳмат айтаман. Ютқазаётганимизда ҳам бизни қўллаб туришганидан хурсандмиз. Улар ютишди, демак айни пайтда улар кучлироқ экан. Биз 2:3 ҳисобида ютқаздик", - дейди Сергей Лушчан.

- Акром Комиловда бундай вазият биринчи марта эмас. Ўйиндан олдин футболчиларга учрашув аҳамиятини тушунтирмайсизларми? Қачон улар катта бўлишади?

- Тўғри биринчи марта эмас. У ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ҳам қизил олган. Бу унинг энг нозик нуқтаси. Унинг жаҳли чиқса ақли кетади. Жуда тиришқоқ йигит, меҳнаткаш футболчи. У ўз устида ишлашда тинмайди. Акромга жазо беришимиз мумкин, аммо бундан фойда бўлади деб ўйламайман. Ҳозир кийим алмаштириш хонасига бордик, у ерда Комилов йўқ. Уни қидиришга одам юбордим. Унинг учун хавотирдаман. Комилов жуда яхши ўйинчи, шунчаки бироз қизиққонроқ.

- Тезкор голлар режага қанчалик таъсир қилди?

- Бугун тез ўтказган голдан сўнг йигитлар қўлларини тушуришмади. Ҳужум қилдик ва гол урдик, афсуски рақиб яна гол урди.

- "Бунёдкор" ОЧЛда гуруҳ босқичида 14та ўйиндан буён юта олмаяпти. Жамоада ғолиблик руҳияти борми?

- Албатта. Бугун йигитлар сўнгги дақиқаларда 10 киши бўлиб ҳужумга ўтишди. Демак жамоада ғолиблик руҳияти бор. Менга катта пул беринглар ва Месси билан ОЧЛда ғолиб чиқишим мумкин.

- Сардор Рашидовнинг интервьюсини ўқидингизми. У сизни профессионал эмас деб атади?

- Йўқ, мен "сариқ матбуот"ни ўқимайман. Сардор шундай деган бўлса майли. Барчаси унинг виждонига ҳавола.

- Жамоа ўз тарбияланувчиларидан етакчини тайёрласа бўлмайдими?

- Бизда шундай йигитлар бор. Масалан, Нурилло Тўхтасинов келажакда шундай бўлиши мумкин. Аммо бизда ҳозир плеймейкер йўқ буни тан оламан.

- Жамоа икки ўйинда 5та гол ўтказди. Бу кўп эмасми?

- Кўп, албатта. Ўзбекистон чемпионати учун кўп, аммо ОЧЛ учун нормал ҳолат деб биламан. Бугун қайсидир жамоа 6та гол ўтказибди. У ерда ҳам фожиа бўлса керак.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика