Сергей Лушан: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"
07 авг 2015 22:30
Янгиликлар
Сергей Лушан: "Натижадан қониқдим, ўйиндан эса йўқ"
Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.
"Бугунги ўйин ҳақида гапиришни ҳам истамайман. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг ўйинимиз ўзгариб кетмоқда. Бугун натижадан қониқдим, ўйинимиздан эмас. Жавлон Иброҳимовнинг елка суяги синди. Энди эртага операция қилинади", - дея гап бошлади Сергей Лушан.
- Рустам Ашурматовни асосий таркиб футболчиси десак бўладими ёки Хайрулла Каримов жароҳатидан фориғ бўлса Каримов ўйнайдими?
- Бизда барча футболчилар асосий таркиб аъзоси саналади. Хайрулла Каримов эса жамоамизжа нафақат футболчи, балки ўйновчи мураббий ҳам ҳисобланади. Рустам Ашурматовнинг ҳозирги ёшини инобатга оладиган бўлсак, унинг кўрсатган ўйинидан қониқмоқдаман.
Фикрлар