UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  0 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  5 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  4 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7

Сергей Лушан: "Чемпионни мағлуб этиш икки карра ёқимли" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Чемпионни мағлуб этиш икки карра ёқимли"

"Пахтакор" - "Бунёдкор" ўртасидаги баҳсдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Сергей Лушан иштирок этди.

"Жуда ажойиб ўйин. Агар мавсум давомида шундай ўйинлар кўп бўлса сифат ошарди. "Пахтакор"га қарши ўйин доим қийин ўтади. Чемпионни мағлуб этиш икки карра ёқимли", - дейди Лушан.


- Нима учун бугун Акром Комилов захирада қолди?

- Сабаби охирги икки ўйинда футболчи у қадар ўзига ишонмаётганди. Ўйинни четдан кузатиш унга фойдали бўлишини ўйладик. Захирадан тушиб ўзини яхши кўрсатди. Гол урганидан хурсандман.


- Дилшод Жўраевнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ажойиб ўйнади. Барчаси унинг ўзига боғлиқ. Шундай ўйнашда давом этса асосий таркиб футболчиси бўла олади.


- Биринчи гол ўтказилган вазият борасида нима дея оласиз?

- У вазиятда гол бўлганди. Футболчилар шундай дейишди.


- Акмал Шораҳмедовнинг ўйинида пасайиш бор. Унга рақобатчи йўқми?

- Жамоамиз ғалабали серияни давом эттирмоқда. Таркибни алмаштирмайман. Балки ёшларни алмаштирарман, аммо ҳимояда тажрибали футболчилар бўлиши керак.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика