Сергей Лушан: "Локомотив"ни тарихий ғалаба билан табриклайман"
12 ноя 2014 20:00
Янгиликлар
Сергей Лушан: "Локомотив"ни тарихий ғалаба билан табриклайман"
Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан иштирок этди.
Аввало "Локомотив" жамоасини кубок билан табрикламоқчиман. Ўйин ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсам, учрашув голгача давом этди. Биз энди-энди янги жамоани шакллантирмоқдамиз. Олдимизда ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. "Бунёдкор" академияси асосида кучли ва катта жамоани ташкил этишни режалаштирганмиз. Футбол мактаби учун жуда кенг кўламдаги ишлар амалга оширилган ва эндиликда бундан самарали фойдаланишимиз керак. Ёшларимизни олдинда порлиқ келажак кутмоқда.
Кўпчилик Ўзбекистоннинг иқлими жуда иссиқ деб нолийди. Бу бўлмаган нарса. Об-ҳавони баҳона қилмай ишлаш керак аслида. Кейинги йили биз ушбу таркиб билан жуда катта муваффақият қозонишимизга шубҳа қилмайман. Ёшларга имконият беришдан қўрқмаслик керак. Баъзи мураббийлар асосан тажрибали футболчилар ишониб, ёшларни ёдларидан чиқариб юборишади. Мени сиёсатим эса уларникидан фарқ қилади. Биз ёшларга ишонамиз деб кўп бонг урамиз. Аммо ишда келганда уларни ёддан чиқариб юбормоқдамиз.

Фикрлар