UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  0 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  11 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  26 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28

Сергей Арутюнов вафот этди Янгиликлар

Сергей Арутюнов вафот этди

Ўзбек футболи фидоийларидан бири — 1922 йилнинг 15 март куни таваллуд топган Сергей Арутюнов 93 ёшида вафот этди.
Арутюнов 1940 йилдан бошлаб “Динамо” сафида тўп сурган ва жамоаси билан Ўзбекистон чемпионлиги ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган. Кейинчалик фаолиятини Тошкентнинг “Спартак” жамоасида давом эттирган.

Футболчилик фаолиятини якунлагач эса аввал ҳакамлик қилан, сўнгра мураббийлик билан шуғулланган. Арутюнов 1953 йилда Москвадаги мураббийлар тайёрловчи Олий мактабни тамомлаган. 1956 йилда “Пахтакор” футбол мактаби ташкил қилиниб, Арутюновни у ерга ишга таклиф этишди. Ушбу мактаб Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Ҳамид Раҳматуллаев, Станислав Стадник каби истеъдодли футболчиларни тарбиялади.

1962 йилда Сергей Ауртюнов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” унвонига сазовор бўлган.

1998 йилда Францияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида Сергей Арутюновга ФИФА олтин медали топширилган. У, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси кўкрак нишони соҳибларидан бири эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика