UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  483 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  25 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  26 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Буни ўқиш шарт! Радамель Фалькаони ақлдан оздирган йигит Янгиликлар

Буни ўқиш шарт! Радамель Фалькаони ақлдан оздирган йигит

Жанубий Америка футболи ҳақидаги Россиянинг ягона журнали асосчиси Александр Спивак миллионта даҳшатли ҳикояларни қаердан олишни яхши билади.

 Уларнинг баъзилари футбол ҳақидаги тасаввуримизни ўзгартириб юборади, қария Шенкс айтганидек, бу ҳаёт ва мамот иши.


2013 йил, 11 сентябрь. ЖЧ-2014 саралаш мусобақаси. Уругвай - Колумбия. Оскар Табарес 18 ёшли марказий ҳимоячини майдонга туширди. Бу сенсация эди, чунки у "Данубио" сафида бор-йўғи 16та учрашув ўтказганди, терма жамоадаги илк баҳсида эса Фалькао унинг рақибига айланди. Радамель нималар бўлаётганига тушунмасди:

"Эътиборимни ўйинга қарата олмадим. Ҳар бир дақиқа ўтгани сайин ақлдан озиб бораётганга ўхшардим. Кутилмаганда у машинам ҳақида сўради. Ауди. Мен хатто қандай рангда эканлигини ҳам айтдим, у эса тўпга мендан олдин чиқиб, хавфни бартараф этди... Бу ҳали бошланиши эди".

Йигитча колумбиялик юлдузни турли саволлар билан кўмиб ташлади:

- Эквадор, Венесуэла ва Колумбия байроқларидаги ранглар нега бир хил эканлигини биласизми?

- Мен бу ҳақида кийиниш хонасида Фарид Мондрагон билан гаплашган эдим, бу Симон Боливарга боғлиқ воқеа...

Фалькао батафсилроқ жавоб беришга шайланганди, аммо ҳимоячи яна уни ортда қолдириб, ҳаводаги курашда ғолиб бўлди ва форварднинг жағига зарба берди.

"Иккинчи бўлим бошида майдон марказида тургандим - давом этди Радамель. У яна олдимга келиб, бу унинг терма жамоадаги дебют ўйини эканлигини айтди. Шу билан бирга йигитча ушбу баҳсга атаб тату қилдирмоқчилиги ҳақида гапирди. Кейин мендан "сентябрь" қандай ёзилишини сўради, "Setiembre" ёки "Septiembre"? Мен ўйлаб қолдим ва тўпга сакрамадим".

Уругвай терма жамоасининг марказий ҳимоячиси бутун баҳс давомида Радамель Фалькаога бўлмағур нарсаларни гапирди. Резина ва пластик уй қандай номланиши, Валивия ёки Вальдикиялиги ҳақида сўради. Машинаси учун эҳтиёт қисмларни Чамакодан харид қилишини айтиб берди.

"Мен хатто бу нима эканлигини билмайман! У нима ҳақида гапираётганини умуман тушунмадим!"

2:0 ҳисобида Уругвайнинг ғалабаси билан якунланган баҳсдан сўнг, Фалькао болакайнинг Фейсбукдаги никини сўради.

"Бермайман" - дея жавоб қайтарди йигитча. "Уни нима қиласиз, мен у ерга фақат Candy Crush ўйнагани кираман".


Бу учрашув колумбиялик ҳужумчининг эсидан чиқмайдиган баҳс бўлди: Вазиятлар ноль, фақат ютқазилган курашлар ва уни ақлдан оздирган ғалати йигит. Жин урсин!


Бу йигитча уч кун ўтиб Мадриднинг "Атлетико" клубида дебют қилди. Уни исми Хосе Мария Хименес


Янги мавсум билан, болалар

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика