UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 21:05Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  42 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  4 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  3

Сенсация Янгиликлар

Сенсация

Одамларнинг 3 турдаги хабарларни ўқишга мойиллиги нисбатан юқори бўлади.

Бугун уларнинг барчасини умумлаштирувчи "сенсация" ҳақида гаплашамиз. Сенсация бўлганда ҳам, йил воқеаси ҳақида. Бу АГМК ёки "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги натижалари билан боғлиқ эмас.
Франция чемпионатида мавсум якунланишига 3 тур қолди. Айни пайтда мусобақа жадвалини "Лилль" клуби бошқармоқда. Мавсум бошланишидан аввал воқеалар ривожининг бундай кўриниши тахмин қилинмаган, мавсумнинг одатий ўтиши ва "Пари Сен-Жермен"нинг осон чемпионлиги тахмин қилинган эди. Аммо...

Хўш, "Лилль" аслида қандай жамоа?

Кристоф Гальтье шогирдларининг ўртача ёши — 25,4. Футболчиларнинг умумий қиймати эса 297,5 млн еврога тенг. Солиштириш учун, чемпионлик пойгасида 2-ўринни банд қилиб турган ПСЖ ўйинчиларининг умумий қиймати 829 млн еврога баробар.

Жамоа сафида Жозе Фонте, Бурак Йилмаз, Бенжамин Андре сингари тажрибали футболчилар билан бирга, Тимоти Веа, Бубакари Сумаре ва Жанатан Давид сингари қитьа грандлари эътиборини ўзига жалб қилиб турган иқтидорлилар ҳам бор. Клубнинг жорий мавсумдаги муваффақиятларида Ренато Саншеш ва Юсуф Язижи сингари марказий чизиқ вакилларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

"Лилль"нинг Лига 1'даги тўпурарлари:
1. Бурак Йилмаз - 13.
2. Жонатан Давид - 11.
3. Юсуф Язижи - 7.


Кристоф Гальтье шогирдлари айни пайтда Франция чемпионатида энг кам гол ўтказган жамоа бўлиб турибди (22). Европада энг кам мағлубиятга учраган жамоалардан бири - 3.

Жамоанинг муваффақиятларида 35 ёшли Бурак Йилмазнинг ўрни бўлакча. У клубнинг энг яхши тўпурари бўлиш билан бирга, муҳим вазиятларда жамоадошларини ҳам голли узатма билан таъминлаяпти.
"Лилль" сўнгги 3 турда "Ланс", "Сент-Этьен" ва "Анже" имтиҳонидан ўтиши керак. Жамоа мазкур баҳслардан кейин ҳам ПСЖ билан орадаги тафоввутни (1 очко) сақлаб қолса, жорий мавсум чемпионлигини тантана қилади.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Қадрли мухлис, "Лилль" жорий мавсум Франция биринчилигида зафар қучишига ишонасизми? Сизнингча, мавсумнинг энг катта сенсацияси қайси?

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика