UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  1 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  1 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  10 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  4 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10

Саутгейт: "Кўп гол уролмаяпмиз, аммо охирги учта ўйинни яхши ҳимояланган жамоаларга қарши ўтказдик" Янгиликлар

Саутгейт: "Кўп гол уролмаяпмиз, аммо охирги учта ўйинни яхши ҳимояланган жамоаларга қарши ўтказдик"

Саутгейт Англиянинг Евро-2024 ярим финалига чиққанига муносабат билдирди.

Мутахассис швейцарияликлар билан ўйин натижасини сарҳисоб қилди.

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионати чорак финалида Швейцария терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин Евро-2024 ярим финалига чиқиш ҳақида гапирди. Англияликлар Швейцарияни мағлуб этишди (1:1, пенальтилар бўйича – 5:3).

"Мақсадимиз тўп билан ўйнаш, аммо рақиблар бизни тўхтатишга уринишмоқда. Жамоамиз бошиданоқ катта босим остида эди, лекин биз барча қийинчиликларни жуда яхши енгдик. Айни пайтда кўп гол ура олмаяпмиз, аммо охирги учта ўйинни яхши ҳимояланган жамоаларга қарши ўтказдик. Тўртта уринишда учинчи марта ярим финалга чиқдик. Тўхтаб қолмаслигимиз керак", – деди Саутгейт.

Англия терма жамоаси Евро-2024 ярим финалига чиқди ва унда Туркияни мағлуб этган (2:1) Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика