Саудия Арабистони термаси бош мураббийсиз қолди

Mirjalol Normatov
22 янв 2019, 11:59
Хуан Антонио Пицци Саудия Арабистони термаси бош мураббийлигидан кетди.

50 ёшли мутахассис матбуот анжуманида унинг шартномаси якунланганини ва бу узайтирилмаслигини, кечаги ўйин Саудия Арабистони бош мураббийи сифатидаги унинг учун охиргиси бўлганини айтиб ўтди.

Пиццининг шартномаси Осиё Кубогидан кейин якунига етарди. Унинг қўл остида жамоа Японияга мағлуб бўлган ҳолда мусобақани чорак финал остонасида тарк этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal