

"Муаммо шундаки Англияда қайдномага 18 кишини киритиш мумкин экан, Италияда эса 23 нафар. Шундай экан ҳар бир учрашув олдидан ким захирада қолишини ҳал қилишим керак. Баъзида захирада икки вингер баъзида эса икки марказий ярим ҳимоячи бўлишини истайман.
Ҳозир ҳар ҳафтада биттадан ўйин ўтказяпмиз. Жамоадан сабр қилишни сўрадим. Сентябрдан бошлаб "Челси" ҳафтада икки марта ўйнайди, таркибда жой ҳаммага етади" - дейди Сарри.



