UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  0 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  10 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  3 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1

Сардор Рашидов: “Бизга бироз вақт беринг” Янгиликлар

Сардор Рашидов: “Бизга бироз вақт беринг”

Мухлислар фикри билан доимо қизиқиб борадиган Сардор Рашидов кечаги ўйиндан кейин сайтимиз орқали мухлисларга мурожаат қилишга қарор қилди.
"Аввало сўнгги пайтларда жамоамизни “Бунёдкор” стадионида қўллаб-қувватлаётган мухлисларга раҳмат айтаман. Бундай шароитда тўп тепиш тўғриси бизга роҳат бағишлаяпти. ОЧЛ ўз йўлига, чемпионатда ҳам шундай бўлса сизларга жамоамиз номидан катта раҳмат айтаман. “Персеполис” билан ўйинга тўхталсам, натижа учун узр сўрайман. Кўп жойида мендан ҳам хато ўтди. Ўз устимда ишлашга ваъда бераман. Тўғри кейинги ўйинда хато қилмайман деб айта олмайман. Аммо ҳар бир ўринли танқидни 100 фоиз тўғри қабул қиламан ва ўз устимда янада ишлашга ҳаракат қиламан. Бу отамнинг ҳам орзуси.

Жамоамизни кўраяпсизлар, бу йил ўйинда ўсиш бўлди, демак кейинги йил янада яхши бўламиз. Аввало шу жамоада кўп йиллар ўйнашни истайман, аммо имкон бўлди дегунча МТЖ манфаати йўлида кучлироқ чемпионатга кетишни истайман. Энди “Лаҳвия”га қарши ўйнаймиз. Бу ўйин ҳам ўз майдонимизда бўлади, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” мазкур турда тошкентлик ва Тошкент жамоаларига ОЧЛда бефарқ бўлмаган мухлисларни қувонтиришларига ишонаман. Яна бир бор стадионга келаётган мухлисларга раҳмат айтаман ва улардан узр сўрайман", - дейди Рашидов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика