С.Арабистони. “Ал Насср” 2022 йилни ғалаба билан ва пешқадам сифатида якунлади. Риёдликлар сафардаги баҳсда 7 легионер билан ўйнади, Машарипов эса …
01 янв 2023 09:35
Янгиликлар
С.Арабистони. “Ал Насср” 2022 йилни ғалаба билан ва пешқадам сифатида якунлади. Риёдликлар сафардаги баҳсда 7 легионер билан ўйнади, Машарипов эса …
Учрашувдаги ягона голни 5-дақиқада камерунлик тажрибали ҳужумчи Венсан Абубакар уришга эришди. Шунингдек, риёдликлар сафида легионерлардан дарвозабон Давид Оспина (Колумбия), ҳимоячилар Альваро Гонсалес (Испания), Гислен Конан (Кот-д'Ивуар), ярим ҳимоячилар Гонсало Мартинес (Аргентина), Луис Густаво ва Андерсон Талиска (иккиси Бразилия) учрашувни асосий таркибда бошлашди.
Жалолиддин Машарипов эса қаторасига учинчи баҳсда қайдномага киритилмади. У “Ал Адалх” (2:0) ҳамда “Ал Ҳилол”га (2:2) қарши ўйинларда ҳам иштирок этмаганди. Аввалроқ, унга “Ал Таавон” (чемпионатда 4-ўрин) ҳамда “Ал Батин” (аутсайдер) қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар бергандик.
Руди Гарсия шогирдлари ушбу муваффақиятдан кейин очколари сонини 26 тага етказиб, 2022 йилни мусобақа пешқадами сифатида якунлади. Энг яқин таъқибчи “Аш Шабоб” ҳисобида 25 очко бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар