UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Сантуш: “Голландия сўнгги йилларда анча кучайди” Янгиликлар

Сантуш: “Голландия сўнгги йилларда анча кучайди”

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш УЕФА Миллатлар лигаси финал баҳсидан олдин Голландия терма жамоаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мақсадимиз рақиб қай тариқа бизга ҳужум уюштиришини аниқлаб олиш. Сўнгги йилларда голландияликлар яхшигина кучайишди. “Аякс” Чемпионлар лигасида ажойиб иштирок этди, голландияликлар сафида ушбу мусобақада ғолиб чиққан футболчилар бор. Буларнинг барчаси Голландия терма жамоаси футболчилари юксак савияда ўйин намойиш эта олишларидан дарак беради.

Биз финалдамиз. Шу боис футболчилар қанчалик чарчоқ ҳолатда бўлишмасин, финалнинг ўзи юқори мотивация беради. Муҳими психологик ҳолат. Футболчиларда керакли натижага эришиш учун кучли ирода бўлиши лозим. Финал шубҳасиз, ажойиб ўйин бўлади. Биз португалиялик мухлисларга қувонч келтирмоқчимиз”, дея Сантушнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика