UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  3 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  11 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

«Санкт-Петербург стадиони» ҳақида нималарни билишимиз керак? Янгиликлар

«Санкт-Петербург стадиони» ҳақида нималарни билишимиз керак?

Теглар :  ЖЧ-2018
Бугун Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган ареналарнинг сўнгиси «Санкт-Петербург стадиони» ҳақида маълумот бериб, ушбу анъанамизга якун ясаймиз.

•ЖЧ-2018нинг 7та ўйини ва 3-ўрин учун кечадиган баҳс «Санкт-Петербург стадиони»да бўлиб ўтади;
•Арена ўтган йили FIFA-2017 Конфедерация Кубогининг асосий стадиони бўлиб хизмат қилди;
•Стадион «Зенит» клубининг уй аренаси ҳисобланади.

Ўйинлар

«Санкт-Петербург стадиони»да Жаҳон Чемпионатининг 7та ўйини, шунингдек, 1/8 финал учрашувлари, ярим финал ва 3-ўрин учун кечадиган баҳс ўтказилиши режалаштирилган. 15 июнь куни Марокко ва Эрон Ислом Республикаси терма жамоалари ўртасидаги учрашув турнирни очиб беради.

Имкониятлари

Мундиаль вақтида «Санкт-Петербург стадиони»га 67 000 томошабин ташриф буюриши мумкин.

Жойлашган ўрни

Санкт-Петербург шаҳридаги янги арена "Киров" номидаги стадион ўрнида қад ростлаган. Собиқ Совет Иттифоқи давридаги "Киров" 110 000 томошабинга мўлжалланганди. Янги арена туфайли Крестовский оролидаги транспорт инфраструктурасига ижобий таъсир ўтказди: 2018 йил «Новокрестовская» метро бекати очилган, 2017 йилда эса Приморский оролининг жанубий қирғоғи билан боғлайдиган пиёдалар ўтиш кўприги қурилган.    

Биласизми?

Ушбу стадионни қуриш учун ўтказилган танловда машҳур япониялик архитектор Кисё Куросава ғолиб бўлган эди. Лойиҳага кўра, аренанинг ташқи кўриниши фазовий кемани ёдга солади. Ўзига хос кўринишга эга «Санкт-Петербург стадиони»да нафақат футбол ўйинларини, балки бошқа кўнгилочар тадбирларни ҳам ўтказиш мумкин. Унинг яна бир жиҳати шундаки, қахратон қишда ҳам, эрта баҳорда ҳам, арена ички ҳарорати +20 градусни ташкил этади.      

Дастлабки ўйинлар

«Санкт-Петербург стадиони» 2017 йил ўз фаолиятини бошлаган. У ерда илк бор FIFA-2017 Конфедерация Кубогининг ўйинлари бўлиб ўтган. Ўшанда Йоахим Лев қўл остидаги Германия терма жамоаси Чили термаси устидан ғалаба қозонганди. 2017 йил ноябрь ойида Россия ва Испания термалари (3:3) ўртасидаги ўртоқлик баҳси бўлиб ўтган. 2018 йил мартда эса россияликлар Франция терма жамоасини (1:3) айнан шу аренада қабул қилганди.

Мерос

Жаҳон Чемпионатидан сўнг, стадион «Зенит» футбол клубининг уй аренаси бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, Россия миллий терма жамоаси вақти-вақти билан бу стадионда ўз ўйинларини ўтказиб туриши мумкин. Шунингдек, гуруҳ босқич ўйинлари ва УЕФА ЕВРО-2020 чорак финали ҳам айнан шу аренада бўлиб ўтади.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика