UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  9 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  50 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  9 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  46 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  62 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  34 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам" Янгиликлар

Санжар Турсунов: "Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам"

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган ОКМК – "Ал Иттиҳод" учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мухлислар учун ўйнадик, чунки гуруҳдан чиқиш имкониятимиз мавжуд эмасди. Стадион тўлгани ҳам бизга далда бўлди. Ўйлашимча, яхши ўйин намойиш этдик. Имкониятимиз даражасида қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. 

Юлдузларга қарши ҳаяжон бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Албатта, номдор футболчиларга қарши ўйин кўрсатиш ёқимли. Бу фақат биз учун эмас, мухлислар учун ҳам завқ бағишлайди. Учрашувда томошабинларнинг кўплигидан хурсандмиз. Футбол — мухлислар учун, шу боис, мазкур баҳс ишқибозларга манзур келди, деб ўйлайман.

Мавсум якунига етгач, келгуси фаолиятим тўғрисида ўйлаб кўраман. Клуб билан шартномам мавсум сўнгига қадар тузилган. Ҳали чемпионатда "Насаф"га қарши муҳим учрашув бизни кутиб турибди. Суперлига якунига етгач, таклифларни кўриб чиқишим мумкин. 2-3 клубдан таклиф бор. Эҳтимол, янгилик бўлиб қолиши мумкин", – деди 36 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК қитъа мусобақаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 4 декабрь куни "Эйр Форс"га қарши ўтказади.

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика