UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  4 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  61 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  42 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Санжар Турсунов "Умм-Салал" билан 1,5 йиллик шартнома тузди Янгиликлар

Санжар Турсунов "Умм-Салал" билан 1,5 йиллик шартнома тузди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Санжар Турсунов Қатарнинг “Умм-Салал” футбол клуби аъзосига айланди.

29 ёшли футболчи фаолиятини бунга қадар Украинанинг “Ворскла” жамоасида олиб бораётган эди. 2014 йилдан буён полтаваликлар таркибида тўп тепиб келган ярим ҳимоячи эндиликда фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттиради.

Санжар Турсунов шу ой аввалида жамоани тарк этган эронлик футболчи Андраник Темуряннинг ўрнини тўлдириш учун харид қилинди, деб ёзади Қатар Юлдузлар Лигаси расмий сайти ушбу трансфер ҳақида.

Таъкидланишича, футболчи 27 январь, сешанба куни клуб билан 18 ойга мўлжалланган шартномага имзо чеккан. Шунингдек, Турсунов ўзининг янги жамоаси билан сешанба кунги машғулотларда қатнашган. Унинг “Умм-Салал” таркибидаги дебюти 28 январь куни чемпионат пешқадами “Ар-Раян”га қарши ўйинда бўлиши кутилмоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика