UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан фақат бир марта ўйнаган  0 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  4 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  6 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  6 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2

Санжар Турсунов ниқоб, қизил карточка ва жанжал ҳақида гапирди Янгиликлар

Санжар Турсунов ниқоб, қизил карточка ва жанжал ҳақида гапирди

АГКМ Суперлиганинг 12-турида пойтахтнинг "Олимпик" жамоасига имкониятни бой берди (1:0).

Анча қизғин руҳда ўтиб, Сардор Раҳмонов ва Миржалол Қосимовга қизил карточка кўрсатилган ўйиндан кейин олмалиқликлар сардори Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Жароҳатдан кейин биринчи расмий ўйингиз эди. Жисмоний ҳолатингиз жойидами?

— Албатта. ФИФА кунлари пайтида 3та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Уларнинг барчасида ҳаракатландим. Жисмоний жиҳатдан муаммолар йўқ.

— Ниқоб тақишга ўрганмагансиз. У эркин ўйнашга ҳалақит бермаяптими?

— Тўғриси, анча ноқулай. Лекин ҳозир "маска" тақмасам, жароҳат қайталаши мумкин. Шунинг учун 3-4 та ўйинда ундан фойдаланиб туришга мажбурман.

— Бугунги ўйин ҳақида. Биринчи тайм охирида Раҳмоновнинг четлатилиши режаларингизни ўзгартириб юбордими?

— Биз ҳар ўйинда ғалаба қозониш учун аниқ режа билан майдонга чиқамиз. Баъзи одамлар бор. Улар бугун режаларимизни бузиб юборишди. Ҳаммасини кўриб турган Зот бор. Агар нотўғри гапираётган бўлсак, биз жавоб берамиз. Бордию, улар нотўғри иш қилаётган бўлса, улар жавобини беради.

Биринчидан, Миржалол Қўшоқовичнинг четлатилиши нотўғри бўлди. Биз мураббий билан ўйин ҳақида гаплашаётгандик. Қанот ҳаками келиб — "менга гапиряпти", — деди.

Иккинчидан, ички чемпионатда ёшларимизнинг бошини шунақа "силайдиган" бўлсак, халқаро майдонда уларга ҳеч ким ёрдам бермаслигини ҳам унутмаслигимиз керак. 

Сиз ҳам, биз ҳам ёш иқтидорларимиз чет элда ўйнашидан фақат хурсанд бўламиз. Лекин бунақа муносабат билан қийин бўлса керак. 

Бу борада Ўзбекистон чемпионати жуда ҳам оғир аҳволда эканини тан олиш керак. Футболимиз ривожига тўсиқ бўладиган қўпол хатолар бўляпти. Хоҳлайманки, келажакда бундай хатолар тугатилади.

— Жадвалга қарасак, бу йилги чемпионат сўнгги йиллардаги энг яхшиси. Сизнинг фикрингизча, раҳбарият қайсидир жамоаларга симпатия қиляптими?

— Балки, шунақадир. Кимгадир ёрдам беришмоқчи ёки кимнидир чемпион қилишмоқчидир. Биз бу ишларнинг юқорисида турмаймиз. Шунинг учун аниқ маълумот йўқ. Лекин бундай гап-сўзлар бизни янада кучлироқ бўлишга ундайди. Чемпионат охирида кўрамиз қайси томон ютишини.

— Деярли 20 йилдан бери катта футболдасиз. Тажрибангиздан келиб чиқиб айтинг: Раҳмоновнинг ҳаракати 2-сариққа тортмасмиди?

— Ҳали у вазиятнинг видеосини томоша қилмадим. Ҳозирги фикрим эса ўйин темпидан келиб чиқиб сариқ бермаса ҳам бўларди. Чунки қизил карточка АГМКни синдирди. Юқорида ҳам айтдим. Агар биз 11 киши бўлиб ўйнасак, ёшларимиз ҳам қийналиб, кўпроқ тажриба тўпларди. 

Битта нарсани айтаман. "Ворскла"да тўп тепган пайтларим "Шахтёр" билан ўйинларни интиқиб кутардик. Донецк клуби ЕЧЛда ўйнайди, таркиби юлдузли эди. Ўша баҳсларда украиналик реферилар иккала томонга ҳам ён босмас эди. Эҳтимол, биз "Шахтёр"га енгилардик, лекин ўша ўйинлан биз учун катта тажриба бўларди. 

— Демак, дисквалификация бўлмаса, АГМК кўп эҳтимол билан ғалаба қозонарди. Шундайми?

— Биласиз, ҳакамнинг биргина қарори ўйинга жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Улар эса бошқача ўйлашади. Балки, у хато эмасдир. Лекин бугунги баҳс тақдирини 70% ўша эпизод ҳал қилди.

— Учрашув якунланганидан кейин хавсизлик хизмати ходимлари билан тортишув юзага келди...

— Ҳа, тортишув бўлди. Улар мени нотўғри тушунишди. Мен Сардор Раҳмоновни четга тортиб, кийиниш хонасига олиб кетмоқчи эдим. Улар биз жамоадош эканлигимизни билмай, Сардорни урмоқчиман деб ўйлашди. Ҳозир улар билан келишиб олдик. Биттаси мухлисим экан. Ҳаммаси жойида.

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика