UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  0 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  41 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  14 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1

Санжар Турсунов кейинги баҳсда ўйнамайди (Қўқондан 11 та факт) Янгиликлар

Санжар Турсунов кейинги баҳсда ўйнамайди (Қўқондан 11 та факт)

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК сафарда "Қўқон-1912" билан дурангга имзо чекди.

Қўқон-1912

Андрей Сидоров - 72', Иван Йосович - 83'

Суперлига. 25-тур

20/11/2021, 14:00

2
:
2
Тугади

ОКМК

Мартин Боаке - 15', Бобурбек Юлдашев - 81'

45'
90'
72'  Андрей Сидоров
72'  Асадбек Собиржонов
83'  Иван Йосович
15'  Мартин Боаке
15'  Миржамол Қосимов
81'  Бобурбек Юлдашев

Мазкур учрашувга алоқадор қизиқарли маълумотларни йиғиб чиқдик.

1. Ушбу жамоалар илк бор Қўқонда дуранг ўйнашди. АГМК ва "Қўқон-1912" ўртасидаги ўйинларда бунга қадар 2 марта ғолиб номи аниқ бўлмаган ва ҳар 2 ўйин Олмалиқда ўтган эди.

2. Андрей Сидоров Суперлиганинг жорий мавсумида 3-голини урди. Бунақаси 2016 йилдан бери кузатилмаётганди.

3. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари қаторасига 17-ўйинида тўп киритгани ҳолда Суперлигадаги энг яхши голли серияни қайд этмоқда. Жамоа сўнгги бор 8-турда майдонни голсиз тарк этганди ("Пахтакор" 3:0 "Қўқон-1912").

4. Учрашувни 3 255 мухлис стадионнинг ўзидан томоша қилди. Маълумот учун, АГМКнинг сўнгги 3 ўйинига умумий ҳисобда 900 киши ташриф буюрган эди.

5. Қўқонликлар таркибида Ойбек Рустамов ва Иван Йосович 4-сариқ карточкасини олди ва кейинги учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди (ПФЛ расмий сайти). 

6. АГМК таркибида огоҳлантирилган Санжар Турсунов ҳам кейинги учрашувда қатнашмайди (ПФЛ расмий сайти).

7. Мартин Боаке гол урган ўйинларда АГМК ютқазмаяпти (3). Бобур Йўлдошев гол урган учрашувларда эса ютолмаяпти (2).

8. Шохназар Норбековнинг голсиз серияси давом этади. "Қўқон-1912" форварди охирги голини июль ойида урган эди.

9. АГМКнинг мағлубиятсиз ўйинлардан иборат серияси 9 та ўйинга етди (5 ғалаба, 4 дуранг).

10. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйинлар ҳар доим голларга бой бўлган. Сўнгги 9 тўқнашувда 33 та гол киритилди

11. АГМК бу йил Ильгиз Танташев бошқарган ўйинларда ютқазмаяпти (2 ғалаба, 3 дуранг).

Суперлига. Пенальтилар ҳисобдан чиқарилса, ким тўпурар бўлади? (Жиззахдаги ўйин ҳақида 11 факт)

Муаллиф :
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика