UZ

Сўнгги янгиликлар

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  1 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Санжар Турсунов ниқоб, қизил карточка ва жанжал ҳақида гапирди Янгиликлар

Санжар Турсунов ниқоб, қизил карточка ва жанжал ҳақида гапирди

АГКМ Суперлиганинг 12-турида пойтахтнинг "Олимпик" жамоасига имкониятни бой берди (1:0).

Анча қизғин руҳда ўтиб, Сардор Раҳмонов ва Миржалол Қосимовга қизил карточка кўрсатилган ўйиндан кейин олмалиқликлар сардори Санжар Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Жароҳатдан кейин биринчи расмий ўйингиз эди. Жисмоний ҳолатингиз жойидами?

— Албатта. ФИФА кунлари пайтида 3та ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Уларнинг барчасида ҳаракатландим. Жисмоний жиҳатдан муаммолар йўқ.

— Ниқоб тақишга ўрганмагансиз. У эркин ўйнашга ҳалақит бермаяптими?

— Тўғриси, анча ноқулай. Лекин ҳозир "маска" тақмасам, жароҳат қайталаши мумкин. Шунинг учун 3-4 та ўйинда ундан фойдаланиб туришга мажбурман.

— Бугунги ўйин ҳақида. Биринчи тайм охирида Раҳмоновнинг четлатилиши режаларингизни ўзгартириб юбордими?

— Биз ҳар ўйинда ғалаба қозониш учун аниқ режа билан майдонга чиқамиз. Баъзи одамлар бор. Улар бугун режаларимизни бузиб юборишди. Ҳаммасини кўриб турган Зот бор. Агар нотўғри гапираётган бўлсак, биз жавоб берамиз. Бордию, улар нотўғри иш қилаётган бўлса, улар жавобини беради.

Биринчидан, Миржалол Қўшоқовичнинг четлатилиши нотўғри бўлди. Биз мураббий билан ўйин ҳақида гаплашаётгандик. Қанот ҳаками келиб — "менга гапиряпти", — деди.

Иккинчидан, ички чемпионатда ёшларимизнинг бошини шунақа "силайдиган" бўлсак, халқаро майдонда уларга ҳеч ким ёрдам бермаслигини ҳам унутмаслигимиз керак. 

Сиз ҳам, биз ҳам ёш иқтидорларимиз чет элда ўйнашидан фақат хурсанд бўламиз. Лекин бунақа муносабат билан қийин бўлса керак. 

Бу борада Ўзбекистон чемпионати жуда ҳам оғир аҳволда эканини тан олиш керак. Футболимиз ривожига тўсиқ бўладиган қўпол хатолар бўляпти. Хоҳлайманки, келажакда бундай хатолар тугатилади.

— Жадвалга қарасак, бу йилги чемпионат сўнгги йиллардаги энг яхшиси. Сизнинг фикрингизча, раҳбарият қайсидир жамоаларга симпатия қиляптими?

— Балки, шунақадир. Кимгадир ёрдам беришмоқчи ёки кимнидир чемпион қилишмоқчидир. Биз бу ишларнинг юқорисида турмаймиз. Шунинг учун аниқ маълумот йўқ. Лекин бундай гап-сўзлар бизни янада кучлироқ бўлишга ундайди. Чемпионат охирида кўрамиз қайси томон ютишини.

— Деярли 20 йилдан бери катта футболдасиз. Тажрибангиздан келиб чиқиб айтинг: Раҳмоновнинг ҳаракати 2-сариққа тортмасмиди?

— Ҳали у вазиятнинг видеосини томоша қилмадим. Ҳозирги фикрим эса ўйин темпидан келиб чиқиб сариқ бермаса ҳам бўларди. Чунки қизил карточка АГМКни синдирди. Юқорида ҳам айтдим. Агар биз 11 киши бўлиб ўйнасак, ёшларимиз ҳам қийналиб, кўпроқ тажриба тўпларди. 

Битта нарсани айтаман. "Ворскла"да тўп тепган пайтларим "Шахтёр" билан ўйинларни интиқиб кутардик. Донецк клуби ЕЧЛда ўйнайди, таркиби юлдузли эди. Ўша баҳсларда украиналик реферилар иккала томонга ҳам ён босмас эди. Эҳтимол, биз "Шахтёр"га енгилардик, лекин ўша ўйинлан биз учун катта тажриба бўларди. 

— Демак, дисквалификация бўлмаса, АГМК кўп эҳтимол билан ғалаба қозонарди. Шундайми?

— Биласиз, ҳакамнинг биргина қарори ўйинга жиддий таъсир ўтказиши мумкин. Улар эса бошқача ўйлашади. Балки, у хато эмасдир. Лекин бугунги баҳс тақдирини 70% ўша эпизод ҳал қилди.

— Учрашув якунланганидан кейин хавсизлик хизмати ходимлари билан тортишув юзага келди...

— Ҳа, тортишув бўлди. Улар мени нотўғри тушунишди. Мен Сардор Раҳмоновни четга тортиб, кийиниш хонасига олиб кетмоқчи эдим. Улар биз жамоадош эканлигимизни билмай, Сардорни урмоқчиман деб ўйлашди. Ҳозир улар билан келишиб олдик. Биттаси мухлисим экан. Ҳаммаси жойида.

Муаллиф :
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика